Қайднома

Қидирув

Рики Пуч «Рома»га ўтиши мумкин

Рики Пуч «Рома»га ўтиши мумкин

  17.10.2021 15:15
  0
  160
Рики Пуч «Рома»га ўтиши мумкин

Sport.es  нашри хабарига кўра, «Барселона» ярим ҳимоячиси Рики Пуч фаолиятини «Рома»да давом эттириши мумкин. Манба берган хабарга кўра, «бўрилар» бош мураббийи Жозе Моуриньо шахсан иқтидорли футболчини таркибга қўшиб олмоқчилигини билдирган.

Шуни ҳисобга олиш керакки, илгари Рики Пуч ижара бўлса ҳам, «кўк-анорранглилар» лагерини тарк этишдан қатъий бош тортган. Бироқ, 17 ёшли Гави келиши билан Пучнинг майдонда ҳаракат қилиш дақиқалари камайиб кетди ва «Рома» бу имкониятдан фойдаланмоқчи. Жорий мавсум доирасида Рики 4та учрашувда майдонга тушиб, жами 72 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. Ярим ҳимоячининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган ва Пуч 15 миллион еврога баҳоланмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz