Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Оригинал ечим

Ана, холос! Оригинал ечим

  17.10.2021 05:05
  0
  274
Ана, холос!  Оригинал ечим

Таниқли YouTube-блогер Нил Охеда (Nil Ojeda) испан тилига ихтисослашган ОАВлар қаҳрамонига айланди. Гап шундаки, у «Реал» футболкасига буюртма бериб, унда мадридликларнинг сўнгги йиллардаги асосий рақибларидан бири - форвард Лионель Мессининг фамилиясини ёзиб беришни сўради.

Ole нашрининг қайд этишича, блогернинг «Реал» расмий дўконига кириб, ноодатий таклиф билан мурожаат этишини кўпчилик аҳмоқликка йўйган. Охеда дастлаб орқасига 7 рақами туширилган футболкани олган. Хабарингиз бор, «Қироллик клуби»да ўз вақтида ушбу рақам остида Криштиану Роналду тўп сурган. Кейин эса либоснинг орқасига «Месси» деб ёзиб беришларини айтиб, бунинг учун қўшимча тўловни амалга оширишга тайёрлигини билдирган.

Бироқ YouTube юлдузи кутилмаган муаммога йўлиқди, чунки дўкон ходимлари «юридик сабабларга кўра» унинг эҳтиёжини қондириш имконияти йўқлигини билдиришган.

Лекин ушбу масаланинг оригинал ечими ҳам топилди. Охеда аргентиналик ҳужумчининг фамилиясидан битта «с» ҳарфини олиб ташлаб, 7-рақамли футболкага «Меси» деб ёзиб беришларини илтимос қилди.

Шу тариқа, мижознинг талаби қондирилди: сотувчилар мавжуд тартибларни бузишмади, Нил эса ўзи истаган футболкага эга бўлди.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz