Қайднома

Қидирув

Суперлига: 22-тур қаҳрамони - Павел Забелин

Суперлига: 22-тур қаҳрамони - Павел Забелин

  18.10.2021 01:20
  0
  344
Суперлига: 22-тур қаҳрамони - Павел Забелин

«Андижон» Суперлигада қолиш учун кечаётган аёвсиз курашда ўз ҳисобига яна бир қимматли очкони ёзиб қўйди. Агар Павел Забелин 90+4-дақиқада совуққонлик билан ҳаракатланмаганида, Виктор Кумиков шогирдлари ортга очкосиз қайтишарди. Хуллас, урган голи муҳимлиги нуқтаи назаридан айнан «Андижон» вакилини эътироф этишга қарор қилдик.

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- Ҳа, дарвозабон яхши ўйнади, унинг вазифаси ҳам шу - жамоани қутқариши керак. Артём Петросян («Металлург» мураббийи).

- Тушунарлики, ҳужумкор футбол кўрсатишни хоҳлардим. Мухлислар талаби ҳам шу. Бироқ мавжуд футболчилардан келиб чиқсак, ҳозирча бунинг иложи йўқ. Александр Хомяков («Машъал» бош мураббийи).

- Ҳакамларга қачон инсоф киради, билмайман. 2та пенальти ҳам нотўғри белгиланди. Бу нарса қачон тугайди? Кўпчилик жазоланяпти, лекин ҳакамлар одилона қарор чиқаришмаяпти, барибир. Улар қандай қарор чиқаришса, қонун-қоидага тўғри келаверади. Ҳамиджон Актамов («Қизилқум» бош мураббийи).

- Ҳужумда нафақат бир-биримизни тушунмадик, балки имкониятлардан ҳам фойдаланолмадик. Фозил Мусаев 2та имкониятдан 1тасини голга айлантирди. Мана, муаммо қаерда... Игорь Шквирин («Турон» бош мураббийи).

 

«НАСАФ» - «МЕТАЛЛУРГ» - 1:0 (1:0)

АГМК - «МАШЪАЛ» - 3:2 (2:1)

«СЎҒДИЁНА» - «ҚЎҚОН-1912» - 1:1 (1:1)

«ПАХТАКОР» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 4:2 (2:2)

«ТУРОН» - «СУРХОН» - 1:1 (0:0)

***

НАВБАҲОР» - «БУНЁДКОР» - 2:1 (0:0)

Наманган. «Марказий» стадиони. 5127 томошабин.

Ҳакамлар: Акобир Шукруллаев, Руслан Серазетдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Акмал Раҳимов.

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров.

VAR ассистенти: Алишер Усмонов.

Голлар: Сардор Теляков (58), Забиҳилло Ўринбоев (60) - Нурилло Тўхтасинов (49).

«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Цигер, 8. Сардор Теляков (28. Илҳом  Алижонов, 87) 9. Иван Соловьёв (14. Коста Гутинер, 87), 10. Қувондиқ Рўзиев (17. Эҳсони Паншанбе, 46), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Игорь Голбан, 24. Даврон Ҳошимов, 70. Аббос Ғуломов (25. Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 90+3), 88. Боян Найденов, 95. Забиҳилло Ўринбоев (20. Иброҳим Ғанихонов, 81).

«Бунёдкор»: 91. Зафар Сафоев, 4. Даврон Эргашев (37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 81) 6. Авазбек Ўлмасалиев, 10. Хуршид Ғиёсов (54. Умид Султонов, 81), 13. Лутфулла Тўраев, 17. Одил Абдураҳмонов (8. Санжар Рашидов, 88), 19. Нурилло Тўхтасинов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 30. Абдулла Абдуллаев, 34. Суҳроб Иззатов, 49. Иброҳим Томива.

Огоҳлантиришлар: Қувондиқ Рўзиев (39), Коста Гутинер (90) - Одил Абдураҳмонов (13), Нурилло Тўхтасинов (51).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Забиҳилло Ўринбоев («Навбаҳор»).

Назоратчи: Александр Попов.

Комиссар: Рамиль Ильясов.

Шуҳрат Мақсудов («Бунёдкор» бош мураббийи): - Ўйин шундай жанговар бўлиши кутилганди. Ўзим ўйнаган даврлар ҳам Наманганда ўйинлар шундай ўтарди. «Навбаҳор» ва унинг мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Иккинчи бўлимда гол урганимиздан кейин тажрибали футболчилар камлиги сезилди. Футболчилар шу каби хатолар ортидан ўсишга эришадилар. Худога шукр, молиявий масалалар ҳал бўляпти. Раҳбаримиз футболга жуда қизиқади, жамоадан хабар олиб туради. Лекин йил бошида футболчи ололмадик ва асосан академиядан чиққан ёшлар билан чекландик. «Бунёдкор» ўз олдига юқори мақсадларни қўяди, шунинг учун таркибга кучли футболчиларни жалб қилиш лозим. Кейинги мавсум ҳаммаси яхши бўлади, менимча.

Виктор Жалилов («Навбаҳор» бош мураббийи): - Бу йил «Бунёдкор» билан учинчи марта тўқнаш келдик. Биринчи бўлим аввалги ўйинларга ўхшаб кетди, жамоалар бир-биридан чўчиб ўйнади. Танаффусдан кейин эса очиқ футбол кўрдик. Гол қўйиб юборганимиздан сўнг ортга йўл йўқ эди. Жавоб голи таъсирида ташаббус биз томонга ўтди, яна имкониятлар ҳосил қилдик. «Бунёдкор» рақибга ўйнаш имконини берадиган жамоа, олдинга интилиб, бўш ҳудудлар қолдиради. Ўз навбатида, иккинчи голдан кейин ҳам олдинга интилдик.

 

«ЛОКОМОТИВ» - «АНДИЖОН» - 2:2 (0:0)

Тошкент. «Локомотив» стадиони. 470 томошабин.

Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Рустам Чориев.

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев.

VAR ассистенти: Темур Галеев.

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко.

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (46), Азиз Омонов (82) - Фарҳод Соҳибжонов (78), Павел Забелин (90+4).

«Локомотив»: 35. Жавоҳир Илёсов, 3. Ислом Қобилов (22. Самуэль Опекс, 46), 5. Кахи Махарадзе, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 14. Азиз Омонов (45. Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 85), 17. Санжар Қодирқулов, 21. Ғуломҳайдар Ғуломов, 27. Ислом Рашидхонов (10. Марат Бикмаев, 71), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (19. Жасур Жалолиддинов, 46), 37. Шерзод Файзиев, 77. Диёр Туропов.

«Андижон»: 1. Элдор Адҳамов, 2. Сардор Хурсандов, 3. Азамат Исроилов, 4. Усмонали Исмоналиев, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 9. Павел Забелин, 14. Василий Совпель, 18. Абдуғани Камолов (7. Шерзод Ғуломжонов, 84), 26. Муҳаммадкарим Тоиров (8. Бахтиёр Қосимов, 55), 49. Пламен Димов, 70. Диёр Раҳимқулов (17. Фарҳод Соҳибжонов, 55).

Огоҳлантиришлар: Санжар Қодирқулов (44), Жасур Жалолиддинов (62) -  Павел Забелин (90+4).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Элдор Адҳамов («Андижон»).

Назоратчи: Рашид Айтеков.

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Виктор Кумиков («Андижон» бош мураббийи): - Ниҳоят, битта ўйинда 2та гол урдик, бу - яхши. Аммо 2та гол қўйиб юборганимиз - ёмон. Камига оддий вазиятларда, айниқса, биринчисида. Икки рақиб олти нафар футболчимизга қарши ўйнаб, устун келди.  Афсуски, вазифанинг фақат бир қисмини бажардик, холос. Гол қўйиб юбормаслик миссиясини эса уддалолмадик. Биз учун бундай майдонда ўйнаш қийин, чунки Андижондаги чим сифати бошқача. «Локомотив» майсасида тўп тез ҳаракатланади ва мезбонлар яна гол уришлари мумкин эди.  Мусобақа жадвалидаги ҳолатимизни инобатга олмасак, дуранг ёмон натижа эмасдир, аммо ғалаба қозонсак, яхши бўларди, барибир.

Микаэль Секейра («Локомотив» бош мураббийи): - Тўғриси, бугунги ўйин ҳақида кўп гапиролмайман. Иккинчи бўлимни яхши бошладик, рақибдан анча фаол ўйнадик.  Охирги голдан олдин Темурхўжа Абдухолиқов ҳужумга ўтиб, зарба берганида, дарвозабон тўпга тегинди, аммо бурчак зарбаси белгиланмади. Кейин... «Локомотив» бу билан тўхтаб қолмайди, йигитлар қўлларини туширишмайди. Футболчилар бугун барча кўрсатмаларни бажаришди. Эътибор бергандирсиз, «Андижон» 8-9 нафар футболчи билан ҳимояланди.

Жамоалар                               Ў          Ғ          Д          М         Т-Н       О

1 Пахтакор                              22        17        3          2          41-14    54

2 Сўғдиёна                              22        10        10        2          25-13    40

3 АГМК                                    22        11        7          4          28-20    40

4 Насаф                                  21        12        3          6          34-16    39

5 Бунёдкор                             22        9          6          7          33-26    33

6 Локомотив                22        9          6          7          32-26    33

7 Навбаҳор                             22        8          8          6          18-15    32

8 Қизилқум                              22        7          10        5          24-22    31

9 Қўқон-1912                22        7          8          7          29-28    29

10 Металлург              22        6          1          15        18-32    19

11 Машъал                              22        4          6          12        19-33    18

12 Андижон                 22        4          6          12        18-34    18

13 Сурхон                               21        5          3          13        12-33    18

14 Турон                                  22        2          7          13        14-33    13

ТЎПУРАРЛАР

Драган Черан («Пахтакор») - 14та (6та - пен.)

Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив») - 11 (6та - пен.)

Ҳусайн Норчаев («Насаф») - 10та

Элгужа  Григалашвили («Қизилқум») - 9та

Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») - 9та (2та - пен.)...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz