ПФЛ йил аввалида «Клубларни лицензиялаш регламенти»ни ишлаб чиқди ва унинг ижросини мавсум давомида назорат қилиб борди. Бунда 5 асосий тамойил: спорт, инфратузилма, ишчи-ходимлар, ҳуқуқий, молиявий мезон бўйича зарур ҳужжатлар тўплами асосий омил ҳисобланади.
- Масалага ёндашув ўз самарасини берди ва биринчи бор ҳар бир клуб махсус платформага ҳужжатларни тўлиқ жойлади. Илгари халқаро майдон учун имкони бор клубларгина лицензиялашга жиддий эътибор берган, қолганлар талабни деярли бажаришмаган. Шунингдек, тарихда илк бор Про лига клублари ҳам лицензия олиш учун потенциал номзодга айланди. Клуб давлат ёки давлат улуши бор корхона томонидан молиялаштириляптими, демак, у лицензиялашдан ўтиш учун интилиши шартлиги белгиланди. Бу табиийки, лицензияга даъвогарлар сонининг кўпроқ бўлишини таъминлайди.
Шу кунгача профессионал клубларимиз дуч келган энг катта муаммо аудиторлик ҳисоботлари билан боғлиқ бўлган. Аниқроғи, клублар ўзлари билган текширувчилар билан ҳамкорлик қилишга интилган, оқибатда ОФК томонидан белгиланган профессионал талаб бажарилмаган. 2021 йили эса ПФЛ бу масалани тартибга келтиришга эришди. Биз аудиторлик хулосалари халқаро стандартлар асосида ОФК платформасига жойлаштирилишини уддаладик. Бу қандай амалга ошди? ПФЛ бу йўналишда ОФК билан бир неча бор музокара олиб борди ва якунда барча клублар учун аудиторлик ҳисоботи бўйича ягона намуна ишлаб чиқилди. Шу тариқа Суперлига ва Про лига клублари талаб асосида тажрибага эга аудиторлик фирмаси томонидан халқаро аудит стандартлари бўйича аудиторлик текширувидан ўтказилди. Натижада ОФК платформасига молиявий ҳужжатлар тўплами бир хилда — талаб этилган кўринишда юкланди. Айнан шу жиҳат ОФК лицензияси учун даъвогарлар сонини кескин оширди.
Маълумот учун, 2016 йилдан ОФК лицензиялаш талабларини қатъийлаштириб, уни янги босқичга олиб чиқа бошлади. Шу тариқа 2018 йили ОФК лицензиясига санкциясиз эга чиққан клублар сони 4тани ташкил қилди, 2019 йилда бу кўрсаткич 6тага етди. 2020 йили биз мазкур рақамни 7тага олиб чиққандик. Тез орада 2021 йилги ҳаракатларимиз натижаси эълон қилинади. Ишонамизки, бу рақам энди 10тадан кам бўлмайди ва улар орасида Про лига клублари ҳам бўлади.
Зоҳир АКРАМХОНОВ,
ПФЛ клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20