Қайднома

Қидирув

Янги нишон - Бэйл!

Янги нишон - Бэйл!

  18.10.2021 17:47
  0
  247
Янги нишон - Бэйл!

«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл АПЛга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 32 ёшли ҳужумчига Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби футболчига қишки трансфер ойнасида таклиф тайёрламоқда. Бу мавсумда Бэйл «Реал» сафида учта ўйин ўтказди ва битта гол урди. Трансфермаркт портали футболчини 10 миллион еврога баҳоламоқда. Бэйл 2013 йилда 101 миллион евро эвазига «Тоттенхэм»дан «Реал»га ўтган эди. 2020 йилда уэльслик футболчи инглиз клубига ижара асосида қайтди. Ўтган мавсумда форвард АПЛда 20та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz