Қайднома

Қидирув

Бенземага янги шартнома...

Бенземага янги шартнома...

  18.10.2021 19:49
  0
  162
Бенземага янги шартнома...

«Реал» ҳужумчиси Карим Бенземага янги шартнома таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда. Клуб футболчи билан 2025 йилнинг ёзига қадар ҳисоблаб чиқиладиган янги шартнома имзоламоқчи.

Манбанинг хабарига кўра, гарчи «ПСЖ»дан Килиан Мбаппенинг эҳтимолий трансфери ҳақидаги маълумотларга қарамай, бу йўл билан «Реал» Бенземага бўлган ишончини намойиш қилмоқчи. Жорий мавсумда 33 ёшли француз футболчиси «Реал» сафида 8 ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урди ва 7та голга узатма берди. Футболчи билан амалдаги шартнома 2023 йилнинг ёзигача тузиб чиқилган. Эслатиб ўтамиз, Бензема «Олтин тўп»га даъвогарлардан бири. Ўтган мавсум француз футболчиси Испания чемпионатида 34та ўйин ўтказиб, 23та гол урди ва 9та голли узатмани амалга оширди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz