Қайднома

Қидирув

Пикфорднинг ғаройиб айёрлиги...

Пикфорднинг ғаройиб айёрлиги...

  19.10.2021 07:37
  0
  151
Пикфорднинг ғаройиб айёрлиги...

«Эвертон» дарвозабони Жордан Пикфорд яна кичик фокусларга қўл урди.

АПЛнинг 7-туридан ўрин олган «Вест Хэм»га қарши ўйинда (0:1), «болғачилар» пенальтичилари исмлари дарвозабоннинг сув идишига ёзилганди, унда, футболчиларнинг нуқтадан асосан қаерга зарба беришгани кўрсатилган. Яшил ранг – гол бўлгани, қизил эса аксинча ноаниқ ёки дарвозабон тўп йўналишини топганини билдиради. Пикфорд шишасида Деклан Райс, Марк Нобль ва Майкл Антониоларнинг исмлари бор эди, лекин бу учрашувда дарвозабоннинг маслаҳатлари фойдали бўлмади, чунки «Вест Хэм» пенальти тепмади.

Эслатиб ўтамиз, Пикфорд бу ишни биринчи марта қилаётгани йўқ. Дарвозабон ЖЧ-2018да Англиянинг Колумбияга қарши, Миллатлар Лигасида Хорватияга қарши, ўртоқлик учрашувида АҚШга қарши ва Евро-2020 финалида Италияга қарши ўйинда сув шишасидаги маслаҳатлардан фойдаланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz