86 дақиқа фаол ҳаракат, бироқ... БАТЭ Беларусь чемпионати Олий лигаси 26-турида «Славия» меҳмони бўлиб, 1:3 ҳисобида енгилди. Борисов жамоаси ярим ҳимоячиси Шаҳбоз Умаров мазкур омадсиз баҳсда 86 дақиқа ҳаракатланди. Ҳамюртимиз захирага чиқишдан бироз аввал сариқ карточка олганини ҳам айтиш керак. «Энергетик-БГУ» - «Динамо Брест» ўйинида эса ҳисоб очилмади. Бу учрашувда «талабалар» сафидаги ҳамюртларимиздан биргина Бобур Абдухолиқов қатнашди, холос. У иккинчи бўлим бошида майдонга тушди. Олдинроқ Абдухолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев қонида коронавирус аломатлари топилгани ҳақида хабар берилганди.
Ўрунов ниҳоят, қайтди. «Уфа» бош директори Шамиль Газизов РПЛ 11-туридан ўрин олган «Краснодар»га қарши ўйиндан олдин ярим ҳимоячи Остон Ўрунов майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида маълумот бериб, футболчимизга тўлиқ ишонишини яна бир бора таъкидлади: «Ўрунов умумий гуруҳда шуғулланмоқда. Барчаси яхши. «Краснодар»га қарши ўйиндаёқ майдонга қайтиши мумкин. Фақат мураббий ишонч билдирса, бас». Амалда ҳамюртимиз учрашувнинг 29-дақиқасида жароҳатланган Гамид Агаларов ўрнига туширилди. Ҳисобга келсак, томонлар муроса кўчасида тўхташди - 1:1. «Крилья Советов» - «Нижний Новгород» баҳсида мезбонлар 2:0 ҳисобида устун келишди. Меҳмонлар ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев бу сафар 59-дақиқага қадар ҳаракатланди.
Гол ва ишончли ғалаба. Қозоғистон Премьер-лигаси 24-тури доирасидаги «Қизилжар» - «Тобол» ўйинида меҳмонлар 2та жавобсиз гол эвазига ғалаба қозонишди. Костанай жамоаси таркибида 73 дақиқа тўп сурган Игорь Сергеев бу натижага гол билан ҳисса қўшди. Аниқроғи, 33-дақиқада ҳисобни айнан ҳамюртимиз очди.
Атиги 10 дақиқа. «Рома» Италия «А» серияси 8-турида «Ювентус» меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. «Бўрилар» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасининг ҳужумдаги ишлари юришмаётганига қарамай, Элдор Шомуродовни финал ҳуштаги янграшига бор-йўғи 10 дақиқа қолганида майдонга туширди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20