16-17 октябрь кунлари ОЧЛ-2021 чорак финал ўйинлари ўтказилди. Аввалги раундда Эроннинг «Тракторсози» клубини 1:0 ҳисобида енгган «Ал-Наср» (Саудия Арабистони) ярим финал йўлида «Ал-Ваҳда» (БАА)ни қабул қилди. Ар-Риёддаги ўйин арафасида ОФК расмий сайти вакиллари «Ал-Наср» сафида тўп сураётган ҳамюртимиз Жалолиддин Машариповдан махсус интервью олишди.
Жалолиддин Машарипов ўтган йилги ОЧЛ чорак финалидан ўрин олган «Пахтакор» - «Персеполис» учрашувида қизил карточка олганди. Миллий жамоамиз ярим ҳимоячиси суҳбат бошида ўша асабий баҳсни ёдга олди:
- Жуда қийин учрашув бўлганди. Ярим финалга чиқиш учун астойдил ҳаракат қилган, бироқ якунда мағлубиятга учрагандик. Боз устига, кутилмаган ҳолатда қизил карточка олиб, жамоадошларимни қийин аҳволга солиб қўйгандим. Ўйиндан кейин тушкун ҳолатда эдим, муҳими, бундан яхшигина сабоқ чиқардим. Майдонда қанчалик кучга тўлиб ҳаракатланма, ҳиссиётларни жиловлашинг зарур, барибир.
Машарипов суҳбат давомида рақибга тўхталиб, «Ал-Ваҳда»га юқори баҳо берди:
- «Ал-Ваҳда - «сюрприз» улашадиган жамоа. Бу клуб жорий йилги ОЧЛда тетик қатнашмоқда. «Ал-Ваҳда» ёзда бир қатор савияли футболчилар билан шартнома тузганидан хабарим бор. Умуман, жамоа таркиби ҳозирда анча кучайган. Биз эса эртанги беллашувга тўлиқ тайёрмиз. Барчанинг диққати шу ўйинга қаратилган. Жамоамизда ажойиб футболчилар йиғилган ва ҳозирги йигитлар билан ОЧЛда бемалол ғалаба қозонсак бўлади.
Ҳамюртимиз шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистонини ўзаро таққослаб, икки мамлакат ўртасида ўхшаш жиҳатлар кўплигини алоҳида таъкидлади:
- Ўзбекистон ва Саудия Арабистони кўп жиҳатдан бир-бирига ўхшаб кетади: масалан, манадият ва дин масаласида. Ҳаммамиз мусулмонмиз. Бу ҳам янги клубга тезроқ кўникиб олишда ёрдам берди. Бундан ташқари, жамоадошларим яхши қўллаб туришди. Шунинг натижасида «Ал-Наср» ўйинига мослашишда қийналмадим. Муҳими, мени бу ерда жуда илиқ кутиб олишди. Шунга яраша, мухлисларга ҳар бир ўйинда бор кучимни сарфлашга ваъда бераман. Албатта, жамоа сифатида мухлислар орзусини рўёбга чиқаришга ҳаракат қиламиз.
***
БОШ ҚАҲРАМОН - МАШАРИПОВ
«Ал-Ваҳда» - «Ал-Наср» ўйини 1:5 ҳисобида якунланди. Эътиборли томони, «Наср»нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланиб улгурган Жалолиддин Машарипов ушбу учрашув қаҳрамони бўлди. Зеро, ҳамюртимиз 2та гол уриш баробарида ўз ҳисобига 1та самарали узатма ҳам ёзиб қўйди. Instat гуруҳи шунга мувофиқ, Машариповни учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этди. Компания таҳлилчилари ҳамюртимизнинг техник-тактик ҳаракатларини 419 баллга баҳолади. Бу ҳар икки жамоа футболчилари учун энг юқори кўрсаткичдир. Кейинги натижалар Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ (390 балл) ва Андерсон Талиска (353 балл)га тегишли.
Машарипов «Ал-Ваҳда» билан ўйинда (Instat маълумоти)
Дақиқа - 70, Гол - 2та, Самарали узатма - 1та, Вазият - 2та
Имконият - 3та (2тасидан фойдаланди), Зарба - 4та (3таси аниқ)
Узатма - 25та (88 фоизи аниқ), Кескин узатма - 2та
Қанотдан жарима майдонига узатма - 2та
Кросслар самарадорлиги - 50 фоиз, Тўп йўқотиш - 4 марта
Тўпни рақибдан қайтариб олиш - 2 марта
Яккакураш - 13 марта (46 фоизини устун чиқди)
Ҳужумдаги яккакураш - 6 марта (50 фоизида устун чиқди)
Дриблинг - 4 марта (75 фоизи самарали)
Тўпни олиб қўйишга уриниш - 4 марта (50 фоизи самарали)
***
ОЧЛ-2021. 1|4 ФИНАЛ
16 октябрь
«АЛ-ВАҲДА» (БАА) - «АЛ-НАСР»
(С.Арабистони) - 1:5 (0:1)
Ар-Риёд (С.Арабистони). «Қирол Сауд»
стадиони. 20477 томошабин.
Бош ҳакам: Ма Нин (Хитой).
Голлар: Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ (7), Жалолиддин Машарипов (52, 65), Абдулфаттоҳ Асирий (56), Сами ал Нажий (75) - Исмоил Матар (90}3).
«Ал-Наср»: Волид Абдулла, Муҳаммад Қосим (Абдулраҳмон ал Обайд, 66), Абдулла Маду, Абдуллаҳ ал Амрий, Султон ал Ғаним, Абдулмажид ал Сулайҳим (Али ал Ҳасан, 70), Абдулла ал Ҳайбарий, Андерсон Талиска, Абдулфаттоҳ Асирий (Айман Яҳё, 66), Жалолиддин Машарипов (Сами ал Нажий, 70), Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ (Венсан Абубакр, 72).
«ПЕРСЕПОЛИС» (Эрон) - «АЛ-ҲИЛОЛ»
(С.Арабистони) - 0:3 (0:1)
Ар-Риёд (С.Арабистони). «Шаҳзода Файсал бин Фадҳ» стадиони.
Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония).
Голлар: Салим ал Довсарий (27), Бафетимби Гомис (50, 70).
17 октябрь
«ПОХАН СТИЛЕРС» (Ж.Корея) - «НАГОЯ
ГРАМПУС» (Япония) - 3:0 (0:0)
Чонжу (Ж.Корея). «Чонжу Ворлд Кап» стадиони. 989 томошабин.
Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон).
Голлар: Лим Сан Хюб (53, 90}5), Ли Син Мо (70).
«ЧОНБУК МОТОРС» (Ж.Корея) - «УЛЬСАН ХЮНДАЙ» (Ж.Корея) - 2:3 (1:2, 1:0, 0:1, 0:0)
Чонжу (Ж.Корея). «Чонжу Ворлд Кап» стадиони.
Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА).
Голлар: Хан Гё Вон (39), Такахиро
Кунимото (48) - Валерий Казаишвили (13), Ил
Лок Юн (45}1), Ли Дон Кюн (101).
------------------------------------------------------------
1|2 ФИНАЛ
19 октябрь (сешанба)
«АЛ-НАСР» - «АЛ-ҲИЛОЛ»
20 октябрь (чоршанба)
«УЛСАН ХЮНДАЙ» - «ПОХАНГ СТИЛЕРС»
------------------------------------------------------------
ФИНАЛ
23 ноябрь
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20