Қайднома

Қидирув

«Реал» идеал ҳужумчи топди

«Реал» идеал ҳужумчи топди

  19.10.2021 11:11
  0
  280
«Реал» идеал ҳужумчи топди

«Реал Мадрид» жамоанинг ҳужум чизиғига янги футболчи сотиб олиш ҳақида ўйламоқда. Calciomercato нашри хабарига кўра, «Эвертон»нинг 24 ёшли инглиз ҳужумчиси Доминик Кальверт-Левин испан гиганти эътиборига тушган.

Трансфермаркт портали мутахассисларининг фикрича, ҳужумчининг нархи 45 миллион еврони ташкил қилади. Футболчининг «ирислар» билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар ҳисобланган. Эслатиб ўтамиз, Доминик учун яна бир даъвогар - Лондоннинг «Арсенал» жамоаси. АПЛнинг жорий мавсумида Кальверт-Левин 3та учрашувда 3та гол уришга эришди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz