Қайднома

Қидирув

Рақибларимиз: «Ли Ман» қандай жамоа?

Рақибларимиз: «Ли Ман» қандай жамоа?

  20.10.2021 06:36
  0
  326
Рақибларимиз: «Ли Ман» қандай жамоа?

«Насаф» 20 октябрь куни (бугун) ОФК кубоги-2021 «Интер зонал» финали доирасида Гонконгнинг «Ли Ман» клубига қарши майдонга тушади. Тушунарлики, бўлажак ўйин «аждарлар» учун катта аҳамият касб этади. Хўш, рақиб ҳақида нималарни биламиз? «Ли Ман» - қисқа тарихга эга ва халқаро турнирга биринчи марта чиққан жамоа. Диққат қилинг, Гонконгнинг ушбу клуби 2017 йили тузилган. Хуллас, 3 мавсум давомида мамлакат чемпионатида айтарли натижа кўрсатолмаган янги клуб ўтган йили омад ортидан ОФК кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Айтиш керак, «Ли Ман» Гонконгнинг энг йирик бизнесменларига тегишли ва улар жамоа ривожига катта сармоя  киритишмоқда. Дейлик, таркиб асосан легионерлар ҳисобига кучайтирилган.

Тарихнинг бошланиши

Соҳиблар «Ли Ман»ни бирданига Гонконг олий дивизионига қўшишни режалаштиришди. Оддий айтганда, сармоядорлар маҳаллий валютада 1 миллион тўлаб, юқори дивизион йўлланмасини сотиб олишди. Жамоа ўша мавсум чемпионатни 8-ўринда якунлади. Кейинги йили натижа бироз пасайди - 9-поғона. Муҳими, «Ли Ман» «Саплинг» кубогида муваффақият қозониб, сов­ринлари ҳисобини очди. 2019|2020 йиллар мавсумида эса «Ли Ман» миллий лигада 4-ўринга кўтарилиб, халқаро майдонда ўйнаш имкониятини ҳосил қилди.

 

ОФК кубоги-2021

Ўз тарихида илк марта халқаро аренага чиққан «Ли Ман» «J» гуруҳида «Атлетик 220» (Мўғулис­тон чемпиони), «Тайнан Сити» (Хитой Тайпейи чемпиони) ва Гонконгнинг яна бир вакили «Истерн»­га қарши ўйнади. 3та учрашувда 9 очко олган «Ли Ман» ОФК кубогининг жорий мавсуми учун қўлланилган ғалати тизим туфайли тўғридан-тўғри «Интер зонал» финалига чиқди. Дарвоқе, гуруҳ босқичи ўйинларининг Гонконгда ўтказилгани ҳам «Ли Ман»га қўл келди.

1 . 23.06.2021.

«Истерн» - «Ли Ман» - 0:1

Гол: Жиль (26).

2. 26.06.2021

«Ли Ман» - «Тайнан Сити» - 4:1

Голлар: Хосе Анхель (7),

Акоста (10), Ким Сенг Йонг (11), Юто Накамура (90}3) - Эстама (86).

3. 29.06.2021

«Атлетик 220» - «Ли Ман» - 1:5

Голлар: Наранболд (90}1) -

Вонг Хо Чун (2), Ли Хонг

Лим (15-пен., 80), Жиль (69, 72).

 

Легионерлар сафи

«Ли Ман» сармоядорлари легионер танлашда жуда «қайсар»лар. Дейлик, гуруҳ босқичи ўйинларида асосий ишни 4 нафар хорижлик футболчи бажарди. Хусусан, испаниялик Хосе Анхель ўтган йилдан буён «Ли Ман» шарафини ҳимоя қилмоқда. У ўз вақтида Испания Ла Лигасида ҳам тўп сурган. Аргентиналик Жонатан Акоста эса асосий «фигура»  ҳисобланади. У ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлиб, майдонда кенг кўламда ишлайди. Жиль - асосий ҳужумчи. Бразилиялик футболчи анчадан буён Осиёда тўп сурмоқда ва яхшигина тажриба тўплашга улгурган. Жанубий кореялик Ким Сенг Йонг эса ҳужум ортида ҳаракатланади - у Жилнинг самарали ҳамкори ролида.

Маълумот учун

 

«ЛИ МАН»

Ташкил топган сана: 2017 йил

Уй стадиони: «Тсеунг Кван Спорт» (cиғими - 3500)

Президенти: Норман Ли

Бош  мураббий: Чан Хиу Мин

Сардор: Фернандо Ресио

Ютуғи: Гонконг «Саплинг» кубоги (2018|2019) соҳиби

И.Абдуваҳобов  тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz