«Пахтакор» навбатдаги чемпионликни расмийлаштиргач, таниқли мутахассис Алишер Никимбаев дарҳол миллий чемпионатимизга дахлдор қизиқарли маълумотлар варағини очди. У жумладан, ОЧЛ-2022нинг яна бир йўлланмаси қайси клубга тегиши ҳақида сўз юритди.
***
- «Сўғдиёна» ўз майдонида «Қўқон-1912» билан баҳсда дуранг (1:1) қайд этиб, «Пахтакор»нинг муддатидан олдин 2021 йилги мавсум чемпиони бўлишига замин яратди. «Шерлар» шу тариқа ОФК Чемпионлар Лигаси-2022 гуруҳ босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Хўш, иккинчи йўлланма қайси жамоага насиб этади?
* «Насаф»га - агар жамоа ОФК кубогида зафар қучса;
* Ўзбекистон кубоги соҳибига - агар «Пахтакор» бўлмаса;
* Ўзбекистон вице-чемпионига - агар «Пахтакор» кубокни қўлга киритса.
***
- Агар Ўзбекистоннинг иккинчи вакили ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқолмаса, ОФК кубогида қатнашади, акс ҳолда, нуфуз жиҳатидан иккинчи даражали ҳисобланган турнирда иштирок этиш бахти миллий чемпионатнинг учинчи жамоасига насиб этади. Айнан қайси клубга?
* агар «Насаф» ОФК кубогига эга чиқса, Ўзбекистон кубоги соҳибига;
* агар «Пахтакор» Ўзбекистон кубогини қўлга киритса, Суперлига вице-чемпионига;
* агар «Пахтакор» кубок соҳибига айланмаса, чемпионатнинг бронза медали соҳибига.
***
- Ўзбекистон чемпионати: пойтахт ҳаммага қарши
1992-2001 йиллар: 10та турнир
Пойтахт - 5та чемпионлик
Қолганлар - 6та чемпионлик
2002-2022 йиллар: 20та турнир
Пойтахт - 20та чемпионлик
Қолганлар - 0
***
- ОФК Чемпионлар Лигаси дастлабки чорак финалида Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби «Ал-Ваҳда» (БАА)ни енгиб (5:1), ярим финалга чиқди. Бу БАА вакиллари жорий мавсум ОФК рейтингида бошқа очко олмасликларини англатади. Бу яна Ўзбекистон 2023 йил учун «2}2» кўринишида квота нақд қилганидан далолатдир.
Алишер НИКИМБАЕВ
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20