Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ. 3-ТУР: Юлдузли дубллар ҳафтаси

ЕЧЛ. 3-ТУР: Юлдузли дубллар ҳафтаси

  20.10.2021 02:54
  0
  161
ЕЧЛ. 3-ТУР: Юлдузли дубллар ҳафтаси

19 октябрь куни Европада Чемпионлар Лигаси 3-тур баҳсларига старт берилди. Эътиборлиси, сешанбага белгиланган учрашувларнинг аксариятида таниқли футболчилар рақиб дарвозасини икки мартадан ишғол қилиб, ўз ҳисобларига «дубль» расмийлаштиришди.

* «Манчестер Сити»нинг «Брюгге» устидан 5:1 ҳисобида йирик ғалабага эришишида Риёд Маҳрез томонидан урилган икки гол алоҳида аҳамият касб этди. Шу тариқа, жазоирлик футболчи сўнгги 7 ўйиндаги 7-голини нишонлади.

* «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн «Ливерпул»га қарши баҳсда (2:3) «дубль» қайд этди. Лекин франциялик 52-дақиқада қизил карточка олгач, камчиликда қолган жамоаси мағлубиятдан қутулиб қололмади.

* «Атлетико» билан баҳсда шунингдек, «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳам ўз номига иккита гол ёздириб қўйди. «Қизиллар» мазкур ғалабадан (3:2) сўнг очколарини 9тага етказиб, пешқадамликни мустаҳкамлашди.

* «Шахтёр» - «Реал» қарама-қаршилигида ҳам «дубль» гувоҳига айландик. «Қироллик клуби» аъзоси Винисиус Жуниор рақиб дарвозабонини икки марта ранжитиб, битта самарали узатмани расмийлаштирди.

* Яна бир эътиборга молик факт Златан Ибрагимович билан боғлиқ. «Порту»га қарши баҳснинг иккинчи бўлимида «Милан» сафида Оливье Жирунинг ўрнига майдонга тушган швециялик форвард шу паллада 40 ёшу 16 кунлик эди. Бу борада Ибра майдон футболчилари орасида фақат Райан Гиггздан (40 ёшу 123 кунлик) ортда қолмоқда. Златан 2017 йилнинг ноябридан буён илк марта ЕЧЛ ўйинида кўриниш берганини таъкидлаш ҳам ўринли.

* Кўплаб «сенсация»лар сабабчисига айланган «Шериф» ниҳоят, Миландаги учрашувда тўхтатилди. «Интер» молдоваликларни 3:1 ҳисобида енгди мазкур баҳсда «нерадзуррилар» дарвозабони асосий таркибда майдонга тушди. Бу 37 ёшли кипер учун «Интер» сафида барча турнирлар доирасидаги 400-ўйин бўлди.

19 октябрь (сешанба)

«А» ГУРУҲИ

БРЮГГЕ - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 1:5 (0:2)

Брюгге, Бельгия. «Ян Брейдель» стадиони.

Бош ҳакам: Иштван Ковач (Руминия).

Голлар: Ванакен (81) - Жоау Канселу (30), Маҳрез (43-пен., 84), Уокер (53), Палмер (67).

Брюгге: Миньоле, Мата, Хендри, Нсоки (Мехеле, 79), Соболь, Соуа (ван дер Бремпт, 56), Ритс (Вормер, 56), Ванакен, Баланта (Мбамба, 68), де Кетеларе (Дост, 79), Ланг.

Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Лапорт (Аке, 57), Рубен Диаш, Жоау Канселу, де Брюйне (Палмер, 65), Бернарду Силва (Гюндоган, 57), Родри (Фернандиньо, 71), Грилиш, Фоден (Стерлинг, 64), Маҳрез.

ПСЖ - РБ ЛЕЙПЦИГ - 3:2 (1:1)

Париж, Франция. «Парк-де-Пренс» стадиони.

Бош ҳакам: Марко Гуида (Италия).

Голлар: Мбаппе (9), Месси (67, 74-пен.) - Андре Силва (28), Мукиеле (57).

Фойдаланилмаган пенальти: Мбаппе (90+4, ПСЖ).

ПСЖ: Навас, Ҳакими, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш, Эррера (Вейналдум, 61), Гуйе (Данилу Перейра, 61), Верратти, Дракслер (Керер, 90), Месси, Мбаппе.

РБ Лейпциг: Гулачи, Мукиеле, Орбан, Клостерманн (Гвардиол, 70), Симакан (Поульсен, 83), Анхелиньо (Хенрихс, 83), Лаймер, Адамс, Айдара (Мориба, 62), Нкунку, Андре Силва (Форсберг, 83).

1. ПСЖ          3          2          1          0          6-3       7

2. Манчестер Сити   3          2          0          1          11-6     6

3. Брюгге       3          1          1          1          4-7       4

4. РБ Лейпциг           3          0          0          3          6-11     0

4-ТУР. 3 ноябрь (чоршанба)

МАНЧЕСТЕР СИТИ - БРЮГГЕ

РБ ЛЕЙПЦИГ - ПСЖ

 

«B» ГУРУҲИ

АТЛЕТИКО - ЛИВЕРПУЛЬ - 2:3 (2:2)

Мадрид, Испания. «Ванда Метрополитано» стадиони.

Бош ҳакам: Даниэль Зиберт (Германия).

Голлар: Гризманн (20, 34) - Салоҳ (8, 78-пен.), Кейта (13).

Атлетико: Облак, Триппьер, Кондогбиа (Хименес, 46), Фелипе, Эрмосо (Льоренте, 80), Карраско, Коке, де Пауль (Лоди, 80), Лемар (Суарес, 80), Гризманн, Жоау Фелиш (Корреа, 80).

Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнолд (Гомес, 85), Матип, ван Дейк, Робертсон, Милнер (Окслейд-Чемберлен, 63), Хендерсон, Кейта (Фабиньо, 46), Фирмино, Салоҳ (Уильямс, 90+2), Мане (Диогу Жота, 62).

Четлатиш: Гризманн (52, А.).

ПОРТУ - МИЛАН - 1:0 (0:0)

Порту, Португалия. «Драгау» стадиони.

Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия).

Гол: Диас (65).

Порту: Диогу Кошта, Пепе, Мбемба, Венделл (Сануси, 46), Отавио (Груич, 90+2), Сержиу Оливейра (Витинья, 67), Урибе, Жоау Мариу, Тареми (Тони Мартинес, 84), Эванилсон (Корона, 67), Диас.

Милан: Тэтэрушану, Калабрия, Кьер, Томори (Романьоли, 59), Балло-Туре (Калулу, 58), Крунич (Мальдини, 82), Беннасер, Салемакерс, Тонали (Бакайоко, 66), Жиру (Ибрагимович, 58), Рафаэл Леау.

1. Ливерпуль 3          3          0          0          11-5     9

2. Атлетико   3          1          1          1          4-4       4

3. Порту         3          1          1          1          2-5       4

4. Милан        3          0          0          3          3-6       0

4-ТУР. 3 ноябрь (чоршанба)

МИЛАН - ПОРТУ

ЛИВЕРПУЛЬ - АТЛЕТИКО

 

«C» ГУРУҲИ

БЕШИКТОШ - СПОРТИНГ - 1:4 (1:3)

Истамбул, Туркия. «Бешиктош Парк» стадиони.

Бош ҳакам: Славко Винчич (Словения).

Голлар: Ларин (24) - Коатес (15, 27), Сарабия (44-пен.), Паулинью (89).

Бешиктош: Достоноглу, Розье, Вида, Велинтон, Нсакала, Пьянич, Тейшейра (Караман, 80), Соуза, Геззаль, Батшуайи, Ларин (Тере, 73).

Спортинг: Адан, Порро, Коатес, Феддаль (Нету, 90+1), Инасиу, Матеус Рейс (Эшгайю, 73), Сарабия (Тиагу Томаш, 84), Пальинья, Педру Гонсалвеш (Нуну Сантуш, 90+2), Матеуш Нунеш (Даниэл Браганса, 90+2), Паулинью.

АЯКС - БОРУССИЯ Д. - 4:0 (2:0)

Амстердам, Нидерландия. «Йохан Кройф Арена» стадиони.

Бош ҳакам: Хесус Хиль Мансано (Испания).

Голлар: Ройс (11-авт.), Блинд (25), антонии (57), Аллер (72).

Аякс: Пасвеер, Мазрауи (Ренсх, 83), Мартинес, Тимбер, Блинд, Альварес, Гравенберх, Тадич, Бергейс (Классен, 69), Аллер (Дарами, 83), Антони (Нерес, 76).

Боруссия Д.: Кобель, Менье (Вольф, 79), Хуммельс (Понграчич, 79), Аканжи, Шульц (Жан, 46), Витцель, Брандт (Кнауфф, 88), Беллингем, Ройс, Мален (Т.Азар, 53), Холанд.

1. Аякс           3          3          0          0          11-1     9

2. Боруссия Д.           3          2          0          1          3-5       6

3. Спортинг   3          1          0          2          5-7       3

4. Бешиктош  3          0          0          3          2-8       0

4-ТУР. 3 ноябрь (чоршанба)

БОРУССИЯ Д. - АЯКС

СПОРТИНГ - БЕШИКТОШ

 

«D» ГУРУҲИ

ШАХТЁР - РЕАЛ - 0:5 (0:1)

Киев, Украина. «Олимпийский» стадиони.

Бош ҳакам: Сржан Йованович (Сербия).

Голлар: Кривцов (37-авт.), Винисиус (51, 56), Родриго (64), Бензема (90+1).

Шахтёр: Трубин, Додо, Кривцов, Марлон, Исмаили (Корниенко, 75), Алан Патрик (Степаненко, 79), Соломон (Маркос Антонио, 46), Майкон, Педриньо, Тете (Марлос, 46), Фернандо Педро (Мудрик, 74).

Реал: Куртуа, Алаба, Милитао (Вальехо, 87), Менди (Марсело, 69), Модрич (Камавинга, 78), Кроос (Вальверде, 78), Каземиро, Васкес, Бензема, Винисиус, Родриго (Асенсио, 78).

ИНТЕР - ШЕРИФ - 3:1 (1:0)

Милан, Италия. «Сан-Сиро» стадиони.

Бош ҳакам: Данни Маккели (Нидерландия).

Голлар: Жеко (34), Видаль (58), де Врей (67) - Тилль (52).

Интер: Ханданович, Думфрис, де Врей, Шкриньяр, Димарко (Бастони, 53), Перишич (Коларов, 85), Видаль (Гальярдини, 75), Брозович (Сенси, 85), Барелла, Жеко (Санчес, 75), Мартинес.

Шериф: Челядник, Фернандо, Арболеда, Дуланто, Кристиано, Коловос (Кожокару, 84), Тилль, Бруно, Аддо (Николов, 75), Траоре (Кожокарь, 90+1), Кастаньеда (Раделич, 46).

1. Шериф       3          2          0          1          5-4       6

2. Реал            3          2          0          1          7-2       6

3. Интер         3          1          1          1          3-2       4

4. Шахтёр      3          0          1          2          0-7       1

4-ТУР. 3 ноябрь (чоршанба)

РЕАЛ - ШАХТЁР

ШЕРИФ - ИНТЕР

 

20 октябрь (чоршанба)

«E» ГУРУҲИ

БАРСЕЛОНА - ДИНАМО К.

БЕНФИКА - БАВАРИЯ

4-ТУР. 2 ноябрь (сешанба)

ДИНАМО К. - БАРСЕЛОНА

БАВАРИЯ - БЕНФИКА

 

«F» ГУРУҲИ

МЮ - АТАЛАНТА

ЯНГ БОЙЗ - ВИЛЬЯРРЕАЛ

4-ТУР. 2 ноябрь (сешанба)

АТАЛАНТА - МЮ

ВИЛЬЯРРЕАЛ - ЯНГ БОЙЗ

 

«G» ГУРУҲИ

ЗАЛЬЦБУРГ - ВОЛЬФСБУРГ

ЛИЛЛЬ - СЕВИЛЬЯ

4-ТУР. 2 ноябрь (сешанба)

ВОЛЬФСБУРГ - ЗАЛЬЦБУРГ

СЕВИЛЬЯ - ЛИЛЛЬ

 

«H» ГУРУҲИ

ЗЕНИТ - ЮВЕНТУС

ЧЕЛСИ - МАЛЬМЁ

4-ТУР. 2 ноябрь (сешанба)

МАЛЬМЁ - ЧЕЛСИ

ЮВЕНТУС - ЗЕНИТ

 

Тўпурарлар:

Себастьен АЛЛЕР (Аякс) - 6та

Муҳаммад САЛОҲ (Ливерпуль) - 5та

Роберт ЛЕВАНДОВСКИ (Бавария) - 4та

Кристофер НКУНКУ (РБ Лейпциг) - 4та

Лионель МЕССИ (ПСЖ) - 3та...



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz