Қайднома

Қидирув

Роналду яна ягона!

Роналду яна ягона!

  21.10.2021 08:48
  0
  283
Роналду яна ягона!

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган «Аталанта»га қарши ўйиндаги «МЮ»нинг ғалабасига ҳиссий муносабат билдирди. Учрашув Манчестер шаҳридаги «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтди ва 3:2 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Роналду эса ғалаба тўпини киритди.

«Ҳа! Орзулар театри ёнмоқда! Биз тирикмиз! Бирлашганимизда, биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз! Бу - Олд Траффорд!» - деб ёзди Роналду Инстаграм саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» ЕЧЛдаги навбатдаги ўйинини 2 ноябрь куни сафарда «Аталанта»га қарши ўтказади.

Шунингдек, «Аталанта» ушбу турнирда Роналдудан гол ўтказиб юборган 38-жамоа бўлди ва бу борада Криштиану яна Чемпионлар лигасининг мутлақ рекордчисига айланди.

Эслатиб ўтамиз, 19 октябрь куни Месси «ПСЖ» сафида «Лейпциг» дарвозасини ишғол қилиб, португалияликка бу борада етиб олган эди.
***Роналду фаолияти давомида 190-марта ғалаба голига муаллифлик қилди — мутлақ рекорд;

***Роналду Чемпионлар Лигасида 38 хил жамоага гол урди — рекорд янгиланди; Кеча Месси 37-жамоага гол уриб, рекорд қўйганди;

***Роналду фаолиятида 140-марта боши билан гол урди;


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz