Қайднома

Қидирув

Дембеле «Ньюкасл»га ўтса 15 млн. маош олади

Дембеле «Ньюкасл»га ўтса 15 млн. маош олади

  21.10.2021 19:49
  0
  195
Дембеле «Ньюкасл»га ўтса 15 млн. маош олади

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳужумчиси Усмон Дембеле билан ҳамкорликни давом эттириш борасида музокара ўтказишга уринган, аммо музокаралар тўхтаб қолган, деб ёзади Todofichajes нашри. Манбага кўра, каталонияликлар футболчи талаб қиладиган маошни тўлай ололмайдилар.

Вазиятни «Ньюкасл Юнайтед» вакиллари диққат билан кузатиб боришмоқда. Манбага кўра, «қарғалар» аллақачон француз футболчиси агенти билан музокараларга киришган. Улар Дембелени ёзда, «Барселона» билан шартномаси тугагач, текинга қўлга киритмоқчи ва ҳужумчига 15 миллион евро маош тўлашга тайёр. Усмон бу вариантдан кўпроқ мамнун, чунки у анчадан буён АПЛда ўзини синаб кўрмоқчи эди. Қизиғи шундаки, «Барселона» футболчини Дортмунднинг «Боруссия» клубидан 135 миллион еврога сотиб олган ва энди уни текинга қўлдан чиқариш хавфи бор.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz