Қайднома

Қидирув

«Насаф» финалга тайёргарлик кўриши учун Суперлиганинг икки учрашуви санаси ўзгаради

«Насаф» финалга тайёргарлик кўриши учун Суперлиганинг икки учрашуви санаси ўзгаради

  21.10.2021 21:20
  0
  192
«Насаф» финалга тайёргарлик кўриши учун Суперлиганинг икки учрашуви санаси ўзгаради

Қаршининг «Насаф» клуби ОФК кубоги финалида тўп суриш имкониятини қўлга киритди. «Насаф» ОФК кубогида муносиб иштирок этиб келаётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Суперлига тақвимини унга қараб мослаган ҳамда 19-тур доирасидан ўрин олган «Сурхон»га қарши учрашув ишчи режа асосида 2 ноябрь санасига режалаштирилганди. Бунда Қарши клуби халқаро майдонда финал чиптасини қўлга киритса, тақвимда қайта ўзгариш бўлиши аввалдан айтилганди.

Шундан келиб чиқиб, «Насаф» иштирокидаги 2 ноябрь кунги «Сурхон»га қарши ўйин, шунингдек, 7 ноябрь санасидаги «Қўқон-1912» клубига қарши ўйин бошқа муддатга сурилди. ЎзПФЛ таклифига кўра, агар Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец 9-16 ноябрь кунларига белгиланган ФИФА кунларига «Насаф» футболчиларини жалб қилмаса, юқоридаги икки беллашув айнан шу саналар оралиғида ўтказилади. Агар Катанец «Насаф» футболчиларини Грузияга қарши ўйинга таклиф этса, у ҳолда ЎзПФЛ режаси ўзгаради ва учрашувларнинг янги саналари алоҳида маълум қилинади», - дейилади ПФЛ хабарида.

Маълумот учун, «Насаф»нинг «Ал-Муҳаррақ» (Баҳрайн) клубига қарши финал учрашуви 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz