Қайднома

Қидирув

Вундеркиндлар: Икки соатда икки ўйин

Вундеркиндлар: Икки соатда икки ўйин

  23.10.2021 13:13
  0
  280
Вундеркиндлар: Икки соатда икки ўйин

«Манчестер Сити»нинг 19 ёшли футболчиси Коул Палмер учун навбатдаги «уик-энд», аниқроғи, 16 октябрь санаси ўзгача руҳда ўтди. Гап нима ҳақда эканлигини билишни истасангиз, қуйидаги материал билан танишинг.

*** Тошкент вақти билан соат 17:00 - асосий жамоанинг «Бернли»га қарши ўйини. Палмер ўйинни захира ўриндиғида бошлаб, қўшимча вақтда майдонга тушди ва бир дақиқа ўйнади.

*** Тошкент вақти билан соат 21:30 - Палмер «Манчестер Сити» U23 асосий таркибида Премьер-лига 2 доирасидаги «Лестер» U23га қарши баҳсда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ўйнади ва «хет-трик» расмийлаштирди.

Бир кунда икки ўйин - Палмер  шу заҳоти Британия ОАВ юлдузига айланди. У ҳатто, бир кунда ўтказган иккита ўйинидан сўнг ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида ҳам гапирди: «Ўзимга-ўзим айтдим: агар асосий таркибда 30 дақиқадан кўп ўйнамасам, U23 жамоаси таркибида майдонга тушаман. Ўзимга ёққан нарсани қиляпман. Ортиқча ҳеч нима қилмадим. Севимли клубим асосий таркибида ўйнаш имкониятига эга бўлдим ва ундан фойдаландим. Кейин эса ўз ёш тоифамда мунтазам амалиётга эга бўлаётган жамоам таркибида ўйнадим. Ҳа, учта гол урдим. Ҳаммаси фанатлар учун».

Коул Палмер ҳақида:

*** Бу Палмернинг «асосий»даги дебюти эмас. У 2019 йилдан буён «Манчестер Сити» катталар жамоаси машғулотларида қатнашмоқда. АПЛ, Чемпионлар Лигаси баҳсларида захирага киритилди. Жорий мавсум «Уикомб»га қарши кечган Лига кубоги ўйиннинг 72-дақиқасида майдонга тушиб, 88-дақиқада асосий жамоадаги биринчи голини урди.

*** У Англия U21 термасининг доимий аъзоси.

*** Пеп Гвардиола Палмерни шахсан кузатган. Ўтган мавсум мураббий шундай деганди: «Вақт топсам, ёшлар жамоалари ўйинларини томоша қиламан. У ерда кимни кузатаётганимни айтмайман. Коул Палмер? Майли, топдингиз: келажаги порлоқ ажойиб йигит».

*** Палмер ҳужумда бошлаган, лекин Кевин де Брюйнени яхши кўргани учун ярим ҳимояга ўтди: «Унинг ўйини жуда ёқади. Ҳаттоки, Кевин сабаб позициямни ўзгартирдим. Биз танишмиз, у мен шахсан танийдиган ажойиб инсонлардан бири. Ҳеч бўлмаганда, ундаги иқтидорнинг 10 фоизига эга бўлишни истайман».

*** Палмер билан 2020 йилда «Барселона» қизиққанди - «Манчестер Сити»га бўлган муҳаббати сабаб кетмади. Кейин эса шундай деди: «Бу клубдан қарздорман - у менга катта футболга йўл очиб берган. «Манчестер Сити»дан бошқа жамоада тўп суриш ҳақида ўйламоқчи эмасман».

Х.ЮСУПОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz