Қайднома

Қидирув

Ракурс: Трансфер баҳоси бўйича яққол ўсиш!

Ракурс: Трансфер баҳоси бўйича яққол ўсиш!

  24.10.2021 10:40
  0
  210
Ракурс: Трансфер баҳоси бўйича яққол ўсиш!

Transfermarkt портали «А» серия футболчилари трансфер баҳосини янгилаб чиқди. Диққатга сазовор томони, трансфер суммаси бўйича энг катта ўсишга эришганлар орасида «Рома»даги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 5-ўринда қайд этилди. Ҳамюртимизга белгиланган баҳо 7 миллиондан 14 миллион еврога кўтарилди. Умуман, бу ўзбек футболи учун рекорд кўрсаткичдир. Transfermarkt портали Шомуродовга қуйидагича изоҳ берди: «Рома» томонидан 17,5 миллион еврога харид қилинган ўзбек ҳужумчиси ўзига билдирилган ишончни оқламоқда. У Тэмми Абрахамнинг асосий ўринбосари - «жокер» ролини муносиб уддалаб, «бўрилар» ҳужумини кучайтирди. Шу омиллар Шомуродов трансфер суммасини икки баробар ошишига хизмат қилди».

- «А» сериянинг энг қимматбаҳо футболчиси - Лаутаро Мартинес («Интер»). Аргентиналик ҳужумчининг трансфер суммаси 80 миллион еврога тенг.

- Маттейс де Лигт («Ювентус»)нинг баҳоси 5 миллион арзонлашганига қарамай, у 2-ўринда - 75 миллион евро.

- Кучли учликда «Ювентус»нинг яна бир вакили Федерико Кьеза бор - 70 миллион евро.

- «Рома»нинг энг қимматбаҳо футболчиси - Лоренцо Пеллегрини (45 миллион евро). 

- «А» серияда трансфер баҳоси бўйича энг катта ўсиш қайд этган футболчи - «Милан» вакили Фикайо Томори. Унинг баҳосига 12 миллион қўшилди.

- Нархи энг кўп тушган футболчилар рейтингининг 1-ўрни «Ювентус» дарвозабони Войцех Шеснига берилди: -10 миллион евро.

Дарвоқе...

Элдор Шомуродов ўтган ҳафта «Ўйинчоқлар куни» муносабати билан ташкил этилган хайрия акцияси дои­расида Римдаги шифохонага борди ва бемор болакайлар билан учрашиб, уларга совғалар улашди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz