Қайднома

Қидирув

Русларнинг ўринли хавотири

Русларнинг ўринли хавотири

  25.10.2021 03:33
  0
  329
Русларнинг ўринли хавотири

Европада давом этаётган ЖЧ-2022 саралашининг гуруҳ босқичи доирасидаги 8та ўйиндан сўнг Россия ва Хорватия термалари биринчи ўринга асосий даъвогарлар бўлиб туришибди. Gol.ru тайёрлаган материал шу мавзуга бағишланади.

Эслатиб ўтамиз:

*** Россияда 19, Хорватияда 17 очко мавжуд. Жамоаларнинг яна иккитадан ўйини қолган.

*** 9-ўйинлар: Россия - Кипр, Мальта - Хорватия.

*** 10-ўйин (ҳал қилувчи бўлиши кутилмоқда): Хорватия - Россия.

Эҳтимоли юқори сценарий - Сплитда ўтадиган ўйингача 2 очколик фарқ сақланиб қолади. Шунда Россия термасини дуранг ҳам қаноатлантиради, Хорватияга эса фақат ғалаба керак бўлади.

Мазкур ҳолатда хорватларнинг сўнгги турда тўғридан-тўғри рақибга қарши баҳсда майдонга тушиб, вазифани қандай уддалашгани қизиқ. Шундай вазиятлар тўрт марта кузатилган:

*** Биринчиси - ўхшамаган. Евро-2000 саралашининг сўнгги тури арафасида  Югославия - 16, Ирландия - 15, Хорватия - 14 очкога эга эди. Хорватия ва Югославия термалари ўртасидаги учрашув принципиал аҳамият касб этарди. Фақат ғалаба керак, шунда камида «плей-офф»да қатнашиш имконияти сақланиб қолади. Ирландлар кутилмаганда очко йўқотишди, натижада, эҳтимолли ғалаба хорватларга Евро йўлланмасини тақдим этиши ойдинлашди. Аммо муҳим баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. Хорватия учинчи ўринни эгаллаб, ҳеч вақосиз қолди.

*** Иккинчиси - муваффақиятли. Орадан икки йил ўтиб, ЖЧ-2002 саралаши сўнгги тури арафасида Хорватия Бельгиядан икки очкога ортда қолган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турганди. Ғалаба мундиал чиптасини кафолатларди. Хорватлар 1:0 ҳисобида зафар қучиб, жаҳон чемпионатига чиқишган.

*** Учинчиси - яна муваффақиятли. ЖЧ-2018 саралаши сўнгги тури арафасида Хорватия ва Украина термалари ўтиш ўйинида қатнашиш учун тенг очкога эга бўлиб туришганди. Хорватлар меҳмонда ўйнашларига қарамай, украинларни енгишди - 2:0. Кейин  «плей-офф»да ҳам зафар қучиб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишди. Мундиалда эса жамоанинг финалгача етиб борганидан хабарингиз бор.

*** Тўртинчиси - яна муваффақият. Евро-2020 саралашида Хорватия ўзининг сўнгги ўйинини Словакияга қарши ўтказди. Иродали ғалаба (3:1) ва қитъанинг бош турнирига тўғридан-тўғри йўлланма.

Қизиғи, Хорватия қаторасига учинчи марта нуфузли турнирдаги иштирок масаласини сўнгги турда айнан принципиал рақибига қарши ўтказмоқда - ҳам ЖЧ-2018да, ҳам Евро-2020да, энди эса, эҳтимол, ЖЧ-2022да ҳам. Ва буни ўтган мундиалда кумуш медалларни қўлга киритган авлод вакиллари амалга оширишади.

Россия термасининг асосий рақобатчиларига қарши сўнгги турлардаги ўйинлари:

*** ЖЧ-1994 саралаши: руслар йўлланма масаласини ҳал қилишган, лекин биринчи ўрин учун кечган баҳсда Грецияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришган.

*** ЖЧ-1998 саралаши: Болгарияга қарши кечган икки ўйин билан якунланган, дастлабки ўйиндаги мағлубиятдан кейин иккинчи учрашув натижаси аҳамиятини йўқотган.

*** Евро-2000 саралаши: Украина термасини енга олмагач, ўтиш ўйинида қатнашиш имконияти ҳам бой берилган.

*** ЖЧ-2006 саралаши: Словакия билан меҳмондаги ўйинда ғалаба керак эди, аммо 0:0 ҳисобидаги дурангдан кейин яна мундиалдан четда қолишди.

Россия термаси тарихида фақат битта позитив мисол бор - ЖЧ-2002 саралашида руслар сўнгги турда Швейцарияни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган, лекин бу жамоа тўғридан-тўғри рақобатчи ҳисобланмаганди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz