Қайднома

Қидирув

Машарипов жамоасида мағлубият

Машарипов жамоасида мағлубият

  25.10.2021 12:42
  0
  277
Машарипов жамоасида мағлубият

Саудия Арабистони чемпионатида 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган Риёд шаҳиринг «Ан-Наср» жамоаси ўз майдонида турнир жадвали 15-ўринда бораётган «Ал-Иттифоқ»ни қабул қилди ва кутилмаган мағлубиятга учради - 0:1. Баҳснинг иккинчи бўлимида меҳмонлар ўзининг кам сонли ҳужумларидан бирида пенальти ишлаб олишди. Бундан эса жамоанинг словакиялик легионери Филипп Кисс унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Ўйин якунигача 1:0 ҳисоби ўзгармади.

Жалолиддин Машарипов учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди.

Ҳозирда «Ан-Наср» турнир жадвалида 12 очко билан 6-ўринда бўлса, «Ал-Иттифоқ» 10-очко билан 9-поғонада.

Саудия Арабистони чемпионати, 9-тур

АН-НАСР - АЛ-ИТТИФОҚ - 0:1 (0:0)

Гол: Кисс (72-пен.).

Ан-Наср: Алақиди, Ал-Ганам, Ал Амри, Мори, Қосим, Ал-Хайбари, Ал-Сулайҳим, Ал-Нажаи, Талиска, Жалолиддин Машарипов, Ҳамдаллах.

Ал-Иттифоқ: Мболи, Ал Муваллад, Кисс, Ал-Ями, Абделлауи, Слити, Ҳазази, Соуза, Ал-Кувейкиби, Куайсон, Азароу.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz