Қайднома

Қидирув

1та турда 4 мураббий четлатилди!...

1та турда 4 мураббий четлатилди!...

  25.10.2021 15:45
  0
  214
1та турда 4 мураббий четлатилди!...

Италия чемпионатининг 9-тури доирасида бўлиб ўтган якшанба кунги ўйинларда 4та жамоа бош мураббийига қизил карточка кўрсатилди.

«Рома» - «Наполи» баҳсида (0:0) мезбонлар устози Жозе Моуриньо бош ҳакам Давиде Массанинг қарорига эътироз билдиргани учун 2та сариқ карточка билан жазоланди. Неаполлик бош мураббийи Лучано Спаллетти эса ўйиндан сўнг ҳакам Массани олқишлади. Аммо рефери буни истеҳзо сифатида қабул қилди ва Спаллеттига қизил карточка кўрсатди.

«Интер» - «Ювентус» учршаувида (1:1) миланлик бош мураббийи Симоне Индзаги бош ҳакам Маурицио Марианига қараб бақиргани учун четлатилди. Боиси, баҳснинг 89-дақиқасида рефери «нерадзурри» дарвозаси томон пенальти белгилади. Уни Пауло Дибала аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

«Аталанта» ва «Удинезе» жамоалари ўртасидаги ўйинда (1:1) мезбонлар устози Жан Пьеро Гасперини майдондан четлатилди. Гасперини эса нима учун четлатилганини тушунмаганини айтди: «Мен ҳеч кимга жаҳл қилмадим. Нима учун мени майдондан четлатганини тушунмадим. Рефери олдимга келди, ҳеч нарса демади ва қизил карточка кўрсатди. Ён чизиқда ҳеч ким эътироз билдирмаганди».



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz