Қайднома

Қидирув

Салоҳ яққол рекордчи!

Салоҳ яққол рекордчи!

  25.10.2021 19:49
  0
  155
Салоҳ яққол рекордчи!

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ кеча «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда хет-трик қайд этиб, АПЛ рекордини ўрнатди. Учрашув «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтди ва мерсисайдликларнинг йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Мисрлик ҳужумчи Премьер-лигадаги голлари сонини 107тага етказди. Муҳаммад АПЛда африкалик футболчиларнинг гол уриши бўйича рекордчига айланди. У 104та гол урган «Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогбадан ўзиб кетди. 2021/2022 йилги мавсумда Салоҳ 12та ўйинда қатнашиб, 15та гол ва 5та голли узатмани амалга оширди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz