Қайднома

Қидирув

Легионерларимиздан дараклар: Сергеев тўпурарликка даъвогар

Легионерларимиздан дараклар: Сергеев тўпурарликка даъвогар

  26.10.2021 03:30
  0
  307
Легионерларимиздан дараклар: Сергеев тўпурарликка даъвогар

БАА. Азиз Ғаниевнинг клуби - «Шабаб Ал-Аҳли» БАА Про лигаси 7-турида «Ал-Жазира»ни қабул қилиб, иродали ғалабанини тантана қилди - 2:1. Ҳамюртимиз бу ўйинда 62-дақиқагача тўп сурди. «Ал-Шаржа» эса ўз майдонида «Ал-Наср»га қарши кечган баҳсда кутилмаган мағлубиятга юз тутди, боз устига, 0:3 ҳисобида. Жамоа ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров мазкур омадсиз баҳсда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди.

Италия. «Рома» Европа Конфедерациялар лигаси гуруҳ раунди 3-турида шармандали мағлубиятга учради - 1:5. Элдор Шомуродов Норвегияда «Буде Глимт»га қарши кечган мазкур учрашувнинг иккинчи бўлими бошида майдонга тушди. Якшанба куни эса «бўрилар» Италия «А» серияси 9-турида «Наполи» билан куч синашишди. Римда бўлиб ўтган ва ҳисоб очилмаган учрашувда Шомуродов атиги 85-дақиқада сафга қўшилди.

Россия. Иброҳимхалил Йўлдошевнинг жамоаси - «Нижний Новгород» РПЛ 12-турида «Краснодар»ни қабул қилиб, 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувни бошланғич таркибда бошлаган Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси майдонда бир бўлим ҳаракатланди. «Уфа» эса ўз майдонида «Рубин» билан куч синашиб, 1:1 ҳисобида тўхтади. Учрашувнинг 90-дақиқасида алмаштирилган Бошқирдистон жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов биринчи бўлим ўрталарида ҳакамдан сариқ карточка олгани билан қайд­номага кирди.

Қозоғистон. Қозоғистон Премьер-лигаси 25-туридан ўрин олган «Тобол» - «Шахтёр» учрашуви мезбон жамоанинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. «Тобол» сафида 59 дақиқа тўп сурган Игорь Сергеев жамоасининг 2-голини урди. Эътиборлиси, миллий жамоамиз ҳужумчиси 10та гол билан чемпионат тўпурарлар пойгасида 3-ўринга чиқиб олди.

Жанубий Корея. «Сеонгнам» «К»-лига 24-турида ўз майдонида чемпионат етакчиларидан бири - «Ульсан»ни 2:1 ҳисобида енгди. Мезбонлар биринчи голни 30-дақиқада ҳамюртимиз Жамшид Искандеров узатмасидан кейин уришди. Тўлиқ вақт давомида ҳаракатланган ўзбекис­тонлик ярим ҳимоячи якунда сариқ карточка ҳам олди.

С.Арабистони. «Ал-Наср» омадсизлик домида. Жалолиддин Машарипов жамоаси Саудия Премьер-лигаси навбатдаги турида «Ал-Иттифоқ»ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида енгилди. Ҳамюртимиз бу баҳсда тўлиқ вақт тўп сурди. Ҳафта ўртасида «Ал-Наср»га «Ал-Ҳилол» билан бўлган ОЧЛ ярим финалида қизил карточка панд берганди - 1:2 (Машарипов ушбу омадсиз баҳсда 79 дақиқа тўп сурганди).

Беларусь. Олий лига 27-турида «Неман» меҳмони бўлган БАТЭ ортга 3 очко (2:0) билан қайтди, фақат ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров ёрдамисиз. Шунингдек, Шаҳзод Убайдуллаев ва Дониёр Абдуманнонов ҳам «Энергетик-БГУ» ўйинида қатнашишмади. Боз устига, «талабалар» сафарда «Гомел»га бас келолмадилар - 0:4. Хуллас, ушбу кўнгилсиз учрашувда жамоадаги ҳамюртларимиздан биргина Бобур Абдухолиқов майдонга тушди ва тўлиқ вақт ҳаракатланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz