Қайднома

Қидирув

Суперлига, 23-тур: Андижондаги можароли ўйинда мезбонлар ва «Насаф» ҳам очко йўқотди

Суперлига, 23-тур: Андижондаги можароли ўйинда мезбонлар ва «Насаф» ҳам очко йўқотди

  25.10.2021 22:02
  0
  187
Суперлига, 23-тур: Андижондаги можароли ўйинда мезбонлар ва «Насаф» ҳам очко йўқотди

Сизга яхши маълумки, Суперлига 23-турининг сўнгги ўйини "Бобур арена"да «Андижон» ва «Насаф» ўртасида кечди. Ҳиссиётларга бой кечган мазкур ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг тнатижа қайд этилди.
Айтганча, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ўйинда можароли ҳолат кузатилди. Бош ҳакам Азиз Асимов «Насаф» жамоасининг яққол голини инобатга олмагач, Қарши жамоаси футболчилари майдонни тарк этмоқчи бўлишди. «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев майдон ичига кириб, Азиз Асимов билан гаплашиб олиб, орани очиқ қилишга уринди.

90-дақиқага келиб Азиз Асимов меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Аммо Фарҳод Соҳибжоновнинг зарбаси ноаниқ чиқди ва якунда ҳисоб ўзгармади – 1:1.

Шундай қилиб, «Андижон» 19 очко билан 13-ўринда қолган бўлса, «Насаф» 40 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Cоcа-Cоlа Суперлига. 23-тур

25 октябрь, душанба

АНДИЖОН – НАСАФ  - 1:1 (1:0)

Андижон. "Бобур Арена" стадиони.  5110 томошабин.

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Султонмурод Абдураҳмонов

Назоратчи: Игорь Нехочин

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: Василий Совпель, 26 (1:0), Андрия Калудерович, 57-пен. (1:1)

Амалга оширилмаган пенальти: Фарҳод Соҳибжонов, 90+1 (“Андижон”)

"Андижон": Элдор Адҳамов, Сардорбек Хурсандов, Азамат Исроилов, Усмонали Исмоналиев, Абдувоҳид Ғуломов, Бахтиёржон Қосимов, Павел Забелин, Василий Совпель, Фарҳод Соҳибжонов, Абдуғани Камолов, Пламен Димов

"Насаф": Умиджон Эргашев, Алибек Давронов (Шерзод Насруллаев, 86), Ғолиб Ғайбуллаев, Дониёржон Нарзуллаев (Муродбек Раҳматов, 90+6), Дилшод Саитов, Баҳром Абдураҳимов (Шоҳмалик Комилов, 77), Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров (Суҳроб Нуруллоев, 86), Марко Станоевич, Умарбек Эшмуродов, Андрия Калудерович (Ҳусайн Норчаев, 77).

Огоҳлантиришлар: Бахтиёржон Қосимов, 54 – Андрижа Калудерович, 48, Акмал Мозговой, 70, Ҳусайн Норчаев, 80, Шерзод Насруллаев, 90+1.
***

Суперлига 23-тури доирасидаги «Андижон» - «Насаф» (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков жамоасининг пенальтидан фойдалана олмагани, «Насаф»га пенальти берилган вазият ва ўйин ҳақида тўхталди.

«Қийин рақибга қарши ўйин ўтказдик. Ғалаба қозониш учун жуда яхши имкониятга эга эдик. Ўйин якунида пенальтидан тўп кирита олмаслик... Очиғи, бундай паллада ҳеч нарса демай, кетгинг келади. Ҳакам пенальтини қайтадан тепиш имкониятини ҳам берди, аммо барибир гол ура олмаслик... Футболчиларимиз савияси шунақами ёки омадсизликми бу, билмадим. Шу боис, кайфиятим жуда ёмон. Ҳаммасини бир четга суриб, футбол ҳақида умуман ўйламасликни истаяпман. 90-дақиқада пенальтидан икки марта фойдалана олмаганимиздан кейин натижадан қандай қониқиш мумкин?», - дейди «Андижон» жамоасининг россиялик мураббийи Виктор Кумиков.
***

Суперлига 23-тури доирасидаги «Андижон» - «Насаф» (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учрашув бош ҳаками Азиз Асимов очиқча мезбонларга ён босгани, ўйинни тўхтатиб унга нима дегани ва майдоннинг ёмон ҳолати ҳақида гапирди.

«Бугун рақиб билан ҳам, майдон билан ҳам анча курашдик. Рақиб жамоа кўпроқ стандарт вазиятларга эътибор беришини билардик. Афсуски, биринчи голни стандарт вазиятдан ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда гол уриб, ўйинга қайтдик.

Иккинчи голни киритганимиздан кейин бош ҳакам нега голимизни бекор қилиб, ғалабадан маҳрум қилганини билмайман. Бош ҳакам «Андижон» ғалаба қозониши учун кўп ҳаракат қилишини олдиндан сезиб тургандим. Буни амалда ўзларинг ҳам кўрдинглар. Тоза голимизни ҳисобга олмади. Ўйин охирида эса пенальти белгилаган вазиятда ҳам менимча, пенальти йўқ эди. Пенальтидан зарба йўллангач ҳам рақиб футболчиси ўша вазиятда офсайд ҳолатида эди, ҳакам эса негадир пенальтини қайтадан тептирди. Ҳаммаси ҳакамларнинг виждонига ҳавола.

Ўйинни тўхтатиб, ҳакамни ўз олдимга чақирганимда ҳам унга фақат битта гапни айтдим. Бор нарсани бер, тўғри ҳакамлик қил, дедим. Уни сўкканим йўқ, ҳақорат қилганим йўқ. Гол бўлса ҳисобла, пенальти бўлса бер, деб голимизни бекор қилгани бўйича эътирозимни билдирдим. Биз ёрдам сўрамаяпмиз, рақиб голини ҳисобга олмагин, пенальти қўймаган демаяпмиз, борича ҳакамлик қил деяпмиз. Ўзларинг айтинглар, голимизни бекор қилиш учун у қаерда ўйин қоидаси бузилганини кўрди? Ўйин охирида эса пенальти белгилаганидан кейин қандай эътироз билдирмаслигим керак? 

Ўйин охиригача нимадир бўлишини сезган эдим. Йигитларим ҳам ёнимга келиб, бугун барибир юта олмаймиз, деб айтишди. Ўша учун ҳам бугун ўйинни тўхтатишга мажбур бўлдим. Балки шу нарса керакдир»...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz