Қайднома

Қидирув

ЖАРАЁН: Кераксиз «коуч»нинг кетиши

ЖАРАЁН: Кераксиз «коуч»нинг кетиши

  01.11.2021 06:26
  0
  273
ЖАРАЁН: Кераксиз «коуч»нинг кетиши

«Ньюкасл» ва Стив Брюс ўзаро келишувга мувофиқ, шартномани бекор қилишди. «Тоттенхэм»га қарши кечган баҳс (2:3) Брюснинг фаолиятида 1000-ўйин, «ҳаккалар» бошқарувида эса охиргиси бўлди. Янги хўжа­йинлар келганидан кейин Стив фақат бир марта «Ньюкасл»ни майдонга мураббий сифатида бошлаб тушди, ваҳоланки, бундай бўлмаслиги ҳам мумкин эди.

Дастлаб клубнинг янги хўжайинлари ҳақида эслатма:

8 «Ньюкасл»ни Саудия Арабистони шайхлари сотиб олишди. Буни бир ярим йил аввал амалга оширмоқчи бўлишган, лекин мамлакатдаги «қароқчилик» бунга халал берганди.

8 Шайхлардан ташқари, «Ньюкасл» акцияларини икки ака-ука ҳам харид қилишган: 90-йилларда Россияда кўриниш берган ироқлик яҳудийлар Буюк Британиянинг бадавлат шахсларидан бўлишган.

Стив Брюснинг 1000-ўйини атрофида жуда кўплаб воқеалар рўй берди. Дастлаб мураббий истеъфоси яқинлигига ишора қилди. Клубдаги ишини давом эттириб, янги хўжайинларга имкониятларини намойиш этмоқчилигини айтди. Кейин эса қўшимча сифатида шундай деди: «Реалист бўлиш керак. Одатда, янги хўжайинлар дарҳол янги мураббий келишини хоҳлашади. Футболда анчадан буён ишлайман ва бундан хабардорман».

Ўшандаёқ «Ньюкасл» Брюсни лавозимидан бўшатиши ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Шу тариқа унинг фаолиятидаги ўйинлар сони 999та бўлиб қолиши мумкин эди. Дастлабки инсайдлар чиққан пайтда Брюс ҳали янги хўжайинлар билан учрашиб улгурмаганди. Кейин эса учрашув бўлиб ўтди: Стивнинг «Тоттенхэм» билан ўйинда ҳам ишлашига рухсат берилди. Учрашувдан кейин у янги хўжайинлар ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Ҳаттоки, истеъфодан кейин ҳам Брюс «Ньюкасл» расмий сайтига интервью берди: «Клубни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашади. Умид қиламанки, янги хўжайинлар жамоани биз кўришни истаган чўққилар сари етаклашади. Мавсумнинг қолган қисми, умуман, келгусида барчага омад тилайман». Ушбу расмий баёнот кўрсатиб турибдики, мураббий клубни дўстона руҳда, муаммоларсиз тарк этди.

Стив The Telegraph нашрига берган интервьюсида мухлисларга ҳам мурожаат этди: «Ўйлашимча, бу сўнгги ишим бўлиши мумкин. Жуда ва жуда оғир бўлди. Бу ерда чин маънода керакли эканлигимни ҳис қилолмадим. Одамларнинг омадсизликка учрашингни кутишлари ачинарли. Улар ютқазишимни, фойдасизлигимни, тактик томонлама ўқувсиз карам эканлигимни айтишди. Биринчи кундан шундай бўлган».

Стивнинг карамга тўхталгани бежиз эмас. Нохуш хотиралар «Астон Вилла»даги фаолияти давомида қолган, у ерда 2018 йилгача ишлаганди. Фанатлардан бири «Престон»га қарши баҳс тугаганидан кейин у томонга карам отганди. Кейинчалик Брюс шундай деганди: «Карам менга ёмон тегмади. Аввалига қандайдир катта ва эски буюмни улоқтиришди деб ўйлагандим. Илгари мен томонга фақат тангалар отишарди».

Баҳорда Стив Брюснинг футболчилар билан муносабати ҳам яхши эмаслиги ҳақида ёзилганди. Машғулотлар пайти у Ритчи билан уришиб қолган. Ўйинчи мураббийни қўрқоқ деб атаган. Умуман, футболчиларда Стивга нисбатан бошқа эътирозлар ҳам топилган. Масалан, дарвозабон Дарлоу инсайдлар орқали кейинги учрашувда ўйнай олмаслигидан хабар топди. Кейинроқ Брюс ҳам буни тасдиқлади - эҳтимол, матбуотга маълумотни айнан мураббий бергандир?

Стив Брюс учун «Ньюкасл»даги энг салмоқли ютуқ - 2021 йилнинг апрелида ой мураббийи деб топилган. Сўнгги интервьюларида мураббий «Ньюкасл»га нисбатан муҳаббати, жамоа учун қайғуриши ҳақида гапирганди. Айни пайт «ҳаккалар» АПЛ турнир жадвалининг сўнгги поғоналарида боришмоқда. Жамоа 9та ўйинда 4та дуранг қайд этган. Қишда «Ньюкасл»нинг сезиларли кучайиши кутилмоқда.
***

Стив Брюс «Ньюкасл»дан истеъфога чиқарилгани учун қанча маблағ олгани маълум бўлди.

60 ёшли мутахассис клуб билан шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун 8 миллион фунт олди. «Ньюкасл»нинг янги хўжайинлари клубни сотиб олгач, Брюс билан хайрлашмоқчи бўлишди ва «Тоттенхэм»дан учралган мағлубиятдан сўнг жамоадаги кескин муҳит раҳбариятни зудлик билан ҳаракат қилишга ундади. «Ньюкасл» бош мураббийлигига даъвогар сифатида Паулу Фонсека, Роберто Мартинес, Люсьен Фавр, Эдди Хау ва Руди Гарсия бўлиб турибди. Англиялик мутахассис жамоада 2019 йилдан буён ишлаб келаётганди. Бу вақт ичида жамоа АПЛда 12 ва 13-ўринларни эгаллади. Саудияликлар клубни сотиб олгач, мутахассис фақат битта ўйин ўтказди - «Тоттенхэм»га қарши мағлубият. Бу унинг мураббий сифатида 1000-ўйини бўлди.

 Ў.УМАРОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz