Қайднома

Қидирув

Рақибларимиз: «Ал-Муҳаррақ» билан танишамиз

Рақибларимиз: «Ал-Муҳаррақ» билан танишамиз

  05.11.2021 03:23
  0
  203
Рақибларимиз: «Ал-Муҳаррақ» билан танишамиз

«Насаф» 5 ноябрь куни ОФК кубоги-2021 кубоги учун Баҳрайнда маҳаллий «Ал-Муҳаррақ» клубига қарши майдонга тушади. Хўш, ҳал қилувчи баҳсдаги рақиб ҳақида нималарни биламиз? «Ал-Муҳаррақ» - катта тарихга эга ва халқаро даражада ҳам баъзи ютуқларга эришган жамоа. Диққат қилинг, «Насаф»нинг бўлажак рақиби Баҳрайннинг 34 карра чемпиони саналади. Бу жамоа худди «аждарлар» каби олдин ҳам ОФК кубоги соҳибига айланган. Умуман, «Ал-Муҳаррақ» - Баҳрайннинг энг бой клубларидан бири. Шунга яраша, жамоа таркиби асосан легионерлар ҳисобига кучайтирилган.

«Ал-Муҳаррақ» тарихи

«Ал-Муҳаррақ Спортс Клуб»га узоқ 1928 йили асос солинган. Жамоа ўз тарихида Баҳрайн миллий чемпионатида нақ 34 марта ғолиб чиқиш баробарида мамлакат кубогини 33 бора қўлга киритган. Спорт клуби тизимида футзал, баскетбол ва волейбол жамоалари ҳам бор. «Ал-Муҳаррақ» Осиёнинг энг совриндор клубларидан бири сифатида 2012 йили Кўрфаз ЧЛ бош совринига ҳам эга чиққан. Бундан ташқари, 2008 йили ОФК кубогида зафар қучган. Хуллас, баҳрайнликлар мазкур турнир шоҳсупасига «Насаф»дан 3 йил олдин кўтарилгандилар. Демак, бу сафарги финал ғолиби ОФК кубогининг икки карра соҳибига айланади. Ўтган мавсум Баҳрайн чемпионатида 4-ўринни банд этган «Муҳаррақ» халқаро майдонда тўп суриш ҳуқуқини мамлакат кубогидаги ғалаба орқали қўлга киритди.

 

ОФК кубоги-2021даги  иштироки

Мазкур турнирда иштирок этиш бўйича катта тажрибага эга «Ал-Муҳаррақ» «Ғарб» минтақаси «В» гуруҳида «Салт» (Иордания), «Ал-Ансор» (Ливан) ва «Марказ Балата» (Фаластин) клубларига қарши ўйнади. Ушбу квартет ўйинлари Иорданияда ташкиллаштирилди. Баҳрайнликлар 3та ўйиндан 2тасида ғалаба ва 1тасида мағлубият қайд этиб, гуруҳда 1-ўринни эгаллашди. Дастлаб «Салт»ни 1:0 ҳисобида енгган «Муҳаррақ» 2-турда «Марказ Балата»га ютқазиб қўйди - 2:3. Ҳал қилувчи аҳамиятга эга сўнгги учрашувда эса «Ал-Ансор» 3:1 ҳисобида таслим этилди. Чорак финал баҳсини ўз майдонида ўтказган «Муҳаррақ» Ливаннинг «Ал-Аҳад» клубини енгишда муаммо сезмади - 3:0. Баҳрайн­ликлар ярим финалда ҳам ишончли ғалабани тантана қилишди - «Қувайт СК» 2:0 ҳисобида доғда қолдирилди.

Шоҳруҳ Гадоевнинг собиқ клуби

2016 йили «Насаф»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев бир муддат айнан «Ал-Муҳаррақ»­да тўп сурди. У Қарши клубидан тўғри Баҳрайнга йўл олганди. Умуман, Гадоев «Ал-Муҳаррақ»да чакки таассурот қолдирмади.

 

Легионерлар сафи

«Ал-Муҳаррақ» катта бюджетга эга жамоа ва легионер танлаш борасида анча талабчан. Жорий мавсум жамоа 4 нафар хорижлик футболчи хизматига таянмоқда. Улар 3та мамлакат - Иордания (2 нафар), Нигерия ва Бразилиядан. Хусусан, бразилиялик ҳужумчи Флавио дос Сантос да Сильва бунга қадар Осиёнинг турли жамоа­ларида етарли тажриба тўплаган. Нигериялик Мозес Жона - салоҳия­ти катта ёш ярим ҳимоячи. Иорданиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Маҳмуд ал Мардий майдонда кенг кўламда иш бажаради. Унинг ҳам­юрти Нур Маҳмуд Али ҳам ярим ҳимоя вакилидир.

 

«Насаф» ва Баҳрайн  футболи ҳисоб-китоби

«Насаф» 2017 йилнинг 30 январь куни ОЧЛ саралаши иккинчи босқичида Баҳрайннинг «Ал-Ҳидд» клубига қарши майдонга тушганди. Тошкентда ўтказилган ўша баҳсда «аждарлар» 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Баҳрайн футболи билан ҳисоб-китоб ҳозирча шу.

ОЧЛ-2017 саралаши. Иккинчи раунд

«НАСАФ» - «АЛ-ҲИДД» - 4:0 (2:0)

30.01.2017. Тошкент.

Голлар: Шаҳбоз Эркинов (16), Игорь Голбан (26), Дониёр Нарзуллаев (77), Драган

Черан (90).

маълумот учун

«АЛ-МУҲАРРАҚ» (Арад, Баҳрайн)  Ташкил топган йили: 1928

Уй стадиони: «Ал-Муҳаррақ Стэдиум» (cиғими - 20000)

Бош мураббийи: Исо Садон ал Ҳамданий (Баҳрайн)

Ютуқлари: Баҳрайн Премь­ер-лигаси ғолиби (34 марта); Баҳрайн Қирол кубоги соҳиби (33 марта); Баҳрайн ФА кубоги соҳиби (5 марта); Шаҳзода кубоги эгаси (5 марта); Баҳрайн суперкубоги ғолиби (3 марта); ОФК кубоги ғолиби; Кўрфаз ЧЛ ғолиби


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz