Қайднома

Қидирув

Педри бу йил майдонга қайтмайди

Педри бу йил майдонга қайтмайди

  26.11.2021 16:25
  0
  251
Педри бу йил майдонга қайтмайди

«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри кейинги йил майдонга қайтади. У охирги марта сентябр ойи охирида «кўк-анорранглилар» сафида ўйнаган эди. Кейин у мушак жароҳати билан касалхонага ётқизилган. АS нашри хабарига кўра, Педрининг жароҳати ўшандан бери икки марта қайталаган.

Манбанинг ёзишича, Педри 2021 йилда майдонга туша олмайди. «Барселона» бош мураббийи Хави иқтидорли ярим ҳимоячи тўлиқ тикланиши керак деган қарорга келди. Шу сабаб, ҳеч ким футболчининг соғлиғини хавф остига қўймайди. Эслатиб ўтамиз, Педри яқинда Golden Boy совринини қўлга киритганди. У 2021 йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz