Самвел Бабаян «Навбаҳор» бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақида жамоа матбуот хизмати маълум қилди. Самвел Бабаян 2022 йилги мавсумни «Навбаҳор» бош мураббийлигида бошлайди. Бунга қадар 50 ёшли мутахассис «лочинлар» жамоасида маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият олиб бораётганди.
Маълумот учун, Бабаян мураббийлик фаолиятидаги илк қадамларини айнан «Навбаҳор» клубида қўйган. 1995—2001 йиллар давомида Бабаян наманганликлар клуби мураббийлар штабида фаолият олиб борган. Ушбу давр мобайнида «Навбаҳор» бир марта мамлакат чемпионлигини (1996 йили), 4 марта бронза медаллари (1995, 1997—1999 йиллар), 2 марта Ўзбекистон кубоги (1995, 1998 йиллар), бир марта Ўзбекистон Суперкубогини (1999 йил) қўлга киритган.
Самвел Бабаян 2001—2002 йиллари Ўзбекистон терма жамоасида менежер сифатида фаолият олиб борди. 2002 йилдан Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасида вице-президент сифатида иш бошлаган Самвел Бабаян мазкур лавозимда 2014 йилгача фаолият олиб борди. Бабаян 2014—2015 йилларда «Пахтакор» бош мураббийи лавозимида фаолият олиб борди. Мутахассис 2015—2017 йилларда Ўзбекистон миллий, 2016 йили эса параллел равишда Ўзбекистон олимпия терма жамоасида бош мураббий бўлиб ишлади.
Самвел Бабаян 2018—2019 йилларда Латвиянинг «Спартак» (Юрмала) жамоасида фаолият олиб борди. 2019 йилда эса Тошкентнинг «Локомотив» жамоасини бошқарди. 2020 йилда Бабаян Хитойнинг «Чанчун Ятай» жамоасида бош мураббий сифатида ишлади. 2021 йилнинг 10 июль санасидан бошлаб «Навбаҳор»да маслаҳатчи мураббий сифатида иш бошлаган эди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20