Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Янги «амплуа» муборак, Чиро!

Ана, холос! Янги «амплуа» муборак, Чиро!

  01.12.2021 09:59
  0
  302
Ана, холос! Янги «амплуа» муборак, Чиро!

Италия миллий жамоаси сафида тўпиғидан жароҳатланган «Лацио» сардори ва тўпурари Чиро Иммобиле «А» серия 13-туридан ўрин олган «Ювентус»га қарши учрашувда майдонга тушгани йўқ. Оқибатда «бургутлар» ўз майдонларида ўйнаган бўлсаларда, голеадорсиз анча қийналишди ва 0:2 ҳисобида енгилишди. Иммобиле эса бу вақтда ўзини янги «амплуа»да синаб кўрди. Яъни хайрия ўйинларидан бирида бош ҳакам ролини бажариб, дебютини 2та пенальти билан безади.

Чиро янги ролда ҳам чакки эмас. Аввалги дам олиш куни «Лацио»га тегишли ўқув-машғулотлар базасида Ватикан ишчилари ва ромалар халқаро ташкилоти (этник лўлилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи энг йирик уюшмалардан бири) терма жамоалари ўртасида хайрия ўйини ташкиллаштирилди. Бу учрашувга Иммобиле ҳам таклиф этилди, фақат у майдонга футболчи эмас, балки бош ҳакам сифатида тушди. Италия футболининг охирги йиллардаги бош голеадори рефери либосида - бу ҳам хайрия ўйинига қўшимча кўрк бағишлагани турган гап. «Ажо­йиб ва ҳайратланарли тажриба. Рим папаси томонидан ташкиллаштирилган ушбу тадбирда қатнашганимдан жуда хурсандман», - деди Чиро 7:7 ҳисобида якунланган ўйиндан сўнг.

Рефери-Иммобиле янги ролдаги дебютида ҳар икки жамоа дарвозаси томон 1тадан пенальти белгилади. Ҳа, Чиро олдида футболчилик фаолиятидан сўнг қўшимча вариант бор. Эҳтимол, у ҳакамлик билан профессионал тарзда шуғулланиш ҳақида ўйлаб кўрар ҳали...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz