Қайднома

Қидирув

Эктор Купер ва Конго термасини тақдирига бефорқман....

Эктор Купер ва Конго термасини тақдирига бефорқман....

  02.12.2021 05:00
  0
  153
Эктор Купер ва Конго термасини тақдирига бефорқман....

ЖЧ-2022 саралаш турнири ҳақида. ФИФАдагиларнинг айтишларича, Конго ДР термаси бурундиликлар билан ўйинда ортиқча футболчи алмаштириш орқали регламент талабини бузишгани учун жазоланмайдиган бўлишди.
Сабаб - ўша паллада ҳисоб 2:0 бўлиб, ўйин тугашига оз қолганди ва бу хато натижага деярли таъсир ўтказмаган. Дарвоқе, 1992 йили «Навбаҳор»нинг «Пахтакор-79» билан ўйинда 3та ўрнига 4та ўзгариш қилгани ёдга тушди. Тошкентликлар ўша учрашувни 0:5 ҳисобида бой беришган, шу боис, техник ғалабани талаб қилишмаган, шунчаки, мураббий ва ҳакамларни жазолашни сўрашган. Дарвоқе, ўшанда ўйинларни фақат 3 нафар ҳакам бош­қарарди.

Демак, 2021 йилга қайтамиз ва Эктор Купер фанатларини келгуси йилнинг март ойида ўтадиган Африка қитъаси саралаши «плей-офф» баҳсларида севимли мураббийларига мухлислик қилишлари билан табриклаймиз. Купер ҳақида гапирадиган бўлсам, унга муносабатим Ўзбекистон термасини қабул қилишидан аввал шаклланганди, ўшандан буён ўзгармаган. Ҳа, у катта тажрибага эга машҳур мураббий. Фаолиятида кўплаб ютуқларга эришган. Аммо унинг қандай ўйин услубига таяниши «Валенсия»да ишлаган пайтданоқ маълум. Ҳозиргача ҳеч нарса ўзгармаган, ўзгариши ҳам амри-маҳол. Шахсан менга бундай футбол ёқмайди. Ҳа, Купер Миср термасини жаҳон чемпионати финал босқичига олиб чиқди. 28 йиллик танаффусдан кейин. Шу 28 йил мобайнида мисрликлар сафида Муҳаммад Салоҳ йўқ эди. Купер эса Россиядаги ЖЧда муваффақиятсизликка учради, бунга биринчи навбатда, Миср ФА раҳбариятининг терма жамоада тартибсизликни юзага келтиришига йўл қўйиб бергани сабаб бўлди. Бу ҳақда Купер Ўзбекистон термасида иш бошлашидан аввал - 2018 йилнинг июль ойида ёзгандим.

Умуман, Купер Ўзбекистонда ҳам одамларнинг сиртдан терма ишларига аралашишларига қўйиб берган. Миллий жамоа атрофида бегона инсонлар айланиб юришганига ишонч ҳосил қилиш учун Осиё кубоги вақтидаги делегация таркибига қараш кифоя. Шундай экан, Ўзбекистон термасини Карлуш Кейруш (айнан у бўлиши шарт эмас) сингари қаттиққўл ва талабчан мураббий бошқаришини истайман. Мабодо, Конго ДР жаҳон чемпионати финал босқичига чиқса, Купер ҳақидаги фикрим ўзгарадими? Йўқ. Фикримча, унинг мураббийлик малакаси барчаси икки ўйин натижасига кўра ҳал этиладиган «плей-офф» баҳсларида муваффақият қозониш учун етарли. Конго ДРда ортиқча «кўзир» бўлиши ҳам мумкин, ахир «плей-офф»нинг бошқа иштирокчиларидан фарқли ўлароқ, бу жамоа январда ўтадиган Африка Миллатлар кубогида қатнашмайди. Демак, тайёргарлик жараёнида бор эътиборни «плей-офф»га қаратади. Куперга муносабатим унинг Ўзбекистонда қандай ишлаганига ҳам боғлиқ эмас. Миллий жамоа ёки федерация (ассоциация)ни ким бошқаришидан қатъий назар, ўз юртим термасига мухлислик қилганман, яна мухлислик қилишда давом этаман. Ва албатта, Конго ДР термасининг ЖЧ финал босқичига чиқиш-чиқмаслиги мен учун аҳамиятсиз. Қувонмайман ҳам, ранжимайман ҳам. Ўзимга қолса, Европадаги «плей-офф» қизиқарлироқ.


Манба: https://t.me/ANikimbaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz