Қайднома

Қидирув

«Вест Хэм» қишда Тарковскини харид қилади

«Вест Хэм» қишда Тарковскини харид қилади

  03.12.2021 12:22
  0
  165

«Вест Хэм» клуби қишда «Бёрнли» футболчиси Жеймс Тарковскини сотиб олиш борасида иш олиб бормоқда. Бу ҳақида жамоа бош мураббийи Девид Мойес маълум қилди.

У бу ҳақида шундай дейди: «Сиз жамоа учун тўғри келадиган футболчиларни харид қилишни билишингиз лозим. Албатта, биз ўз жамоамизни кучайтириб олишни хоҳлаймиз. Биз ўтмишда кўплаб футболчилар харид қилганмиз. Аммо ҳаммаси ҳам фойдали бўлиб чиқмаган. Биз қишда ҳимояга эътибор беришни мақсад қилганмиз. Жамоада бу борада муаммо борлгини биламан». Тарковски марказий ҳимоячи ҳисобланади. У «Бёрнли»да асосий таркиб футболчисидир. Эслатиб ўтамиз, «Вест Хэм» АПЛда сўнгги иккита учрашувида мағлуб бўлди. Шунга қарамай, жамоа тўртинчи ўринни банд этиб турибди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz