Қайднома

Қидирув

Кэррик «МЮ» билан хайрлашди

Кэррик «МЮ» билан хайрлашди

  03.12.2021 14:44
  0
  238
Кэррик «МЮ» билан хайрлашди

«Манчестер Юнайтед» клубида вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариб турган Майкл Кэррик «Арсенал»га қарши ўйиндан кейин ўз лавозимини тарк этди.

«Ушбу ажойиб жамоада ўтказган вақтларимни фаолиятимдаги энг яхши давр деб ҳисоблайман. Бундан 15 йил аввал илк марта шартнома имзолагандим, бу жамоа сафида шунчалик кўп соврин қўлга киритаман, деб ўйламаган эдим. Албатта, мен ўйинчи ва мураббийлар штаби аъзоси сифатида фантастик хотираларни унутмайман.

Узоқ ўйлаб кўриб ва фикрлаб, клубни тарк этишнинг айни вақти экани ҳақида қарор қабул қилдим. Мен жамоа аъзолари ва футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Бундай инсонлар жамоаси билан бирга ишлаш ҳақиқий завқ берди. Мен «Манчестер Юнайтед» мухлиси эдим ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Жамоанинг имкон қадар кўпроқ ўйинларига келиб тураман. Мен Ральф, мураббийлар, ўйинчилар ва ишқибозларга келажакда омадлар тилайман. Мухлис сифатида стадионга ташриф буюриш ва жамоани қўллаб-қувватлаш онларини интизорлик билан кутаман», - деди Каррик.

Шу тариқа, Кэррик жамоанинг янги бош мураббийи Ральф Рангник мураббийлар штабида ишламайди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz