Қайднома

Қидирув

«Милан» Минани ижарага олмоқчи

«Милан» Минани ижарага олмоқчи

  03.12.2021 22:52
  0
  161
«Милан» Минани ижарага олмоқчи

«Милан» ҳимоячиси Симон Кьяер жароҳат олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди. Шу муносабат билан «россонерилар» раҳбарияти даниялик футболчи ўрнига ўринбосар топиш учун трансфер бозорига киришни режалаштирмоқда.

Todofichajes нашри хабарига кўра, олдин Каталониянинг «Барселона» жамоасида ўйнаган колумбиялик Йерри Мина Италия грандининг скаутлари томонидан нишонга олинган. 2018 йилдан шу кунгача ҳимоячи «Эвертон» сафида Англия чемпионатида тўп сурмоқда. Томонлар трансфер бўйича дастлабки музокараларни олиб боришган. Милан клуби Минанинг ижара шартномасини кейинчалик сотиб олиш имконияти билан расмийлаштирмоқчи. 27 ёшли колумбиялик футболчи АПЛнинг жорий мавсумида 6та ўйин ўтказган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz