Қайднома

Қидирув

Азмун учун курашга «Эвертон» ҳам қўшилди

Азмун учун курашга «Эвертон» ҳам қўшилди

  04.12.2021 14:24
  0
  174
Азмун учун курашга «Эвертон» ҳам қўшилди

Эвертон» «Зенит» ҳужумчиси Сердар Азмунга қизиқиш билдирмоқда. Жамоа эронликни Ришарлисоннинг ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда ва унга жиддий таклиф билан чиқишга тайёр, дея таъкидлайди 90min.com портали.

Қайд этилишича, «Эвертон» хўжайини, асли эронлик Фарҳод Мошири Сердарга мухлислик қилади ва техник директор Марсель Брандс «ПСВ»даги фаолияти давомида уни қўлга киритишга ҳаракат қилган. Олдинроқ Азмун «Лион»га ўтишга яқин экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Француз клуби 26 ёшли эронлик футболчини қишки трансферлар вақтида сотиб олиши мумкин. Азмун жорий мавсум «Зенит» сафида 20та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. Эронлик футболчининг «Зенит» билан шартномаси 2022 йилнинг июн ойи охирида якунига этади. Transfermarkt футболчини 25 миллионга баҳоламоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz