26 ноябрь куни Монтевидеода Либертадорес кубоги финали ўтказилиб, унда «Палмейрас» ва «Фламенго» ўзаро куч синашишди ва якунда сан-паулуликлар ғалаба қозонишди (2:1). Мазкур учрашувнинг бош қаҳрамони - «Палмейрас» ҳужумчиси Дейверсон бўлди. У 2017 йилдан буён мазкур клуб шарафини ҳимоя қилмоқда (орада ижара асосида «Хетафе» ва «Алавес»да ўйнади), шу вақт мобайнида барча турнирларда 116та ўйин ўтказиб, 28та гол урди.
«Фламенго» дарвозасига киритилган 28-тўп ҳақида футболчи шундай деди: «Эҳтимол, бу «Палмейрас»даги фаолиятим давомида урилган энг муҳим голдир. Рақибнинг ҳимояда хато қилгани айни муддао бўлди - ўша ҳолатни кузатиб турганим учун вазиятдан унумли фойдаландим». Бу Дейверсон учун фаолиятидаги иккинчи соврин келтирган гол бўлди. 2018 йили у киритган тўп «Палмейрас»ни Бразилия «А» серияси чемпионига айлантирганди. Клуб билан эришилган иккинчи совриндан кейин тақдирлаш маросимида у кўз ёшларини тия олмади.
Ушбу финалда Дейверсон билан боғлиқ яна бир муҳим ҳолат - ўйин якунланишига бир дақиқа қолганда ишлатилган симуляция. 123-дақиқада у «Фламенго» аъзоси Матеузиньо билан тортишиб қолди, лекин ҳакам Нестор Питана тезда уларни ажратди ва жилмайганча Дейверсоннинг орқасига енгил уриб қўйди. Футболчининг бунга муносабати - ҳайқириқ, даҳшатли оғриқ ва майсага қулаш. Орадан бир дақиқа ўтиб Дейверсон ўрнидан турди ва ҳакамга нимадир деди.
2022 йилда энг яхши эркак роли учун «Оскар» мукофотини «Палмейрас» ҳужумчиси Дейверсон олади. Вақт чўзишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланма: 1.Либертадорес кубогининг 123-дақиқасини кутиш (унинг жамоаси 2:1 ҳисобида олдинда бораётганди); 2.Ҳакамдан енгил шапати қабул қилиш; 3.Даҳшатли оғриқ сезаётганини намойиш этиш.
Ўйиндан сўнг мураббий Абел Феррейрадан Дейверсон билан боғлиқ вазият ҳақида сўрашди. «У ерда нима бўлганини кўрмадим. Аммо бу финал натижасига таъсир кўрсатмади-ку. Демак, бу ҳақда гапиришдан маъни йўқ. Биз - чемпионмиз, муҳими шу», - деди Феррейра.
Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20