Месси олган соатнинг асосий хусусиятлари:
1. 48 миллиметрли корпус.
2. Марказий доира - олтиндан ясалган кичик «Олтин тўп». У ўз ўқи атрофида 30 сонияда тўлиқ айланади.
3. Индивидуал ўйма. Соатга франциялик машҳур ўймакор Жюлиан Куле ишлов берган.
4. Корпус ва барча асосий механизмлар учун пуштиранг олтин ишлатилган.
5. Соат тўп шаклида тузилган.
6. Соат 16 сонияда бир марта айланадиган биринчи даражали ички циферблатга эга. Иккинчи даражали циферблат эса 8 сонияда бир марта тўлиқ айланади. Барчаси тортишиш таъсиридан келиб чиқадиган хатоликни ўртача ҳисоблаш орқали соатнинг хронометрик ҳаракатини яхшилаш учун қилинган.
7. Қувват захираси 50 соатга етади.
8. Соат ва дақиқа кўрсаткичлари қўлда силлиқланган тутунли сапфирдан ясалган.
Соатнинг баҳоси - 330 минг Швейцария франки. Purnell томонидан атиги 8 дона шундай соат чиқарилган. Месси қатори аёллар учун аталган «Олтин тўп» соҳибаси Алексия Путельяс ҳам нодир соат олди. Қолган 6таси яқин орада эркин савдога чиқарилади. Purnell - Жонатан Пурнеллга тегишли Швейцария соат ишлаб чиқарувчи компанияси. Компания Жонатаннинг бобоси - иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Сесила Пурнелл шарафига номланган. «Бобом ҳаётимда катта из қолдирди. Унда отаси совға қилган бир соат бўларди, мен кўрган энг зўри. Бобом ҳамиша соат эркакларнинг асосий буюми эканлиги, фақат энг юқори сифатлисини сотиб олиш кераклигини уқтирарди», - деганди Жонатан Пурнелл. Энди унинг компанияси энг юқори сифатли соатларни чекланган миқдорда ишлаб чиқармоқда. Purnell Escape II моделининг асосий хусусияти - дунёдаги энг тезкор турбийон. Турбийон - бу Ернинг тортишиш кучини нисбатан қоплашга қодир механизм. Оддий соатларда гравитация туфайли маълум даражада силжиш бўлади. Одатда хатолик кунига 1 сония ёки бироз кўпроқни ташкил этади. Турбийон эса хатолик плюс|минус 0,5 сонияга тушишини таъминлайди.
Жонатан Пурнеллнинг айтишича, унинг компанияси катта савдога интилмайди: «Йўқ, савдо ҳажми ортидан қувмаймиз, аксинча, сифатни биринчи ўринга қўямиз. Соатларимиз иложи борича аниқроқ ишлаши учун табиат билан курашамиз. Бу - асосий хусусиятимиз. Дўстларим кўпинча нега ҳаммабоп маҳсулотлар чиқармаслигимиз ҳақида сўрашади. Чунки қадримизни биламиз. Албатта, сифатли соат жуда кўп пул талаб қилади. Турбийон - асосий ютуғимиз. Ихтиёримизда қайсидир маънода физикани енгадиган механизм борлиги нақадар яхши».
«Олтин тўп»-2021 сўрови: Ғайриоддий ечимлар
*** 26та мамлакат вакили сўровда Роберт Левандовскини ҳаттоки, кучли 5таликка ҳам киритмади: Саудия Арабистони, Баҳрайн, Белиз, Бутан, Боливия, Бразилия, Камерун, Греция, Гренада, Гватемала, Кайман ороллари, Иордания, Қозоғистон, Қирғизистон, Лихтенштейн, Шимолий Македония, Марокаш, Мозамбик, Уммон, Ўзбекистон, Фаластин, Сент-Китс ва Невис, Судан, Суринам, Туркманистон, Яман.
*** Лионель Месси Эритрея, Молдова, Венгрия ва Гамбия вакилларидан бирорта овоз олмади.
*** Бразилиялик журналист на Роберт Левандовски ва на Лионель Мессига овоз берди, боз устига, ҳамюрти Неймарни атиги 3-ўринда қайд этди.
*** Аруба, Эстония, Озарбайжон, Португалия, Жанубий Судан, Сент-Китс ва Невис вакиллари Н`Голе Кантени 1-ўринга қўйишди. Муҳаммад Салоҳ Фаластин, Бутан, Миср, Иордания ва Яман анкеталарида 1-ўринни эгаллаган бўлса, Исландия ва бразилиялик журналистлар Кевин де Брюйнени эътироф этишди. Килиан Мбаппе 1та анкетада 1-ўринга лойиқ кўрилди - Ўзбекистон вакилиникида!
*** Атиги 1тадан анкетада кучли 5таликка кирган футболчилар: Николо Барелла (Гватемала), Жерар Морено (Япония), Рубен Диаш (Непал).
*** Криштиану Роналду португалиялик журналист анкетасидан жой олмади. Макао, МАР, Кайман ороллари, Қирғизистон, Мозамбик, Туркия ва Нидерландия учун эса Криш ҳамон биринчи!
*** Атиги 2 нафар журналистнинг анкетаси якуний 5таликка мутлақо мувофиқ келди. Яъни Янги Зеландия ва Вьетнам вакили кучли бешликни тўғри топди: Лионель Месси, Роберт Левандовски, Жоржиньо, Карим Бензема ва Н`Голе Канте.
*** Россия, Украина ва Беларусь вакиллари Роберт Левандовскини 1-ўринга қўйишди.
*** Аргентина Роберт Левандовскига овоз бергани йўқ, Польша эса Лионель Мессини 3-ўринга қўйди.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20