Қайднома

Қидирув

Одил Аҳмедовга...

Одил Аҳмедовга...

  26.12.2021 09:49
  0
  609
Одил Аҳмедовга...

Ўзбекистон футболида катта из қолдирган Одил Аҳмедовнинг профессионал фаолиятини якунлагани Россияда ҳам акс-садо берди. Жумладан, унинг собиқ клуби - «Краснодар» ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали бу хабарга муносабат билдирди. «Краснодар»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Ўзбекистон миллий жамоаси вакили 2014-2016 йиллар оралиғида «буқалар» шарафини ҳимоя қилганди. Ўйинларинг учун раҳмат, Одил! Бундан буён қандай иш билан шуғулланишингдан қатъий назар, сенга омад тилаймиз», - дейилади «Краснодар» баёнотида. Маълумот учун, Аҳмедов «Краснодар» сафида жами 101та ўйин ўтказиб, 7та гол ва 13та самарали узатма муаллифига айланганди.

 

ОДИЛ АҲМЕДОВГА

Меҳнатинг, одиллигинг мафтун этди,

Футболдан исминг оламга кетди.

Пул деб баъзилар ўзини сотди,

Афсусдан сўнгра ғамларга ботди.

 

Шиддатли курашлар, тўпни ушлашинг,

Майдонни кўришинг ҳамон эсланар.

Жамоанг етаклаб, олдин боришинг,

Мухлислар севади, ҳамон соғинар.

 

«Пахтакор»да, термада номинг бор,

Футболсеварлар доим эслашар.

Элга боп ишларингни қадрлар,

«Анжи», «Краснодар», Хитойдагилар.

 

Ёшлар келажаги қўлингдадир,

Меҳнат мевасин уларга сингдир.

Ватаннинг эртаси улардадир,

Қуёшдай ҳароратинг сочавер.

 

Футболчи оиласи сизлардадир,

Азимжон ҳам «Навбаҳор»да сардор.

Улуғ умидла академиянг бор,

Савоб ишларинг бўлсин мевазор.

 

Хайрлашиш асло хаёлга келмас,

Орзу бўлмаса, ҳаёт қизиқмас.

Сендайин азиз, мардлар ҳеч толмас,

Ота-онанг - билгин, доим муқаддас!

------------------------------------------------------

Ғуломжон ҲАМИДОВ, Тошкент шаҳри


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz