Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор": Андреев, Тўхтасинов ва Кенжабоевлар билан шартнома имзоланди

"Навбаҳор": Андреев, Тўхтасинов ва Кенжабоевлар билан шартнома имзоланди

  01.01.2022 11:55
  0
  263

«Навбаҳор» 2022 йилни жиддий трансферлар билан бошлади. 
Ф: FC Navbahor

Наманган клуби ўтган мавсумни  «Бунёдкор»да ўтказган яримҳимоячи Нурилло Тўхтасинов ва «Металлург» ҳимоячиси Станислав Андреев билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Ф: FC Navbahor

24 ёшли Тўхтасинов ўтган мавсумда  23та баҳсда 4та гол ва 4та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган бўлса, 33 ёшли Андреев 25та ўйинда 1та тўп киритган ва 2та голга ассистентлик қилган.

Айтганча, наманганликлар яримҳимоячи Ислом Кенжабоевни ҳам ўз сафига қўшиб олишди.

2021 йилни Жанубий Кореянинг «Чежу Юнайтед» ва Навоийнинг «Қизилқум» жамоаларида ўтказган 22 ёшли футболчи наманганликларнинг янги мавсумдаги 4-трансферига айланди.
Ўзбекистон миллий жамоасига номзод Кенжабоев «Насаф» тарбияланувчиси саналади. У ўтган мавсумда Суперлигада «Қизилқум» сафида 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та голга ассистентлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, «лочинлар» бунгача ОКМК билан шартномаси якунланган яримҳимоячи Йован Жокични ҳам ўз сафига қўшиб олганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz