Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор" Григалашвили ва Болтабоевни ҳам ўз сафига қўшиб олди

"Навбаҳор" Григалашвили ва Болтабоевни ҳам ўз сафига қўшиб олди

  01.01.2022 20:30
  0
  225

Янги мавсумга ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган «Навбаҳор» янги йилнинг илк кунидан бошлаб, ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Клуб расмий сайти 1 январь кунги 4-трансферни эълон қилди. Грузиялик тажрибали ҳужумчи Элгужа Григалашвили Наманган клуби билан шартнома имзолади.  Ўтган мавсумни «Қизилқум»да ўтказган 32 ёшли легионер Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов билан учрашиб, келишувни имзолаган. 
Бундан ташвари, жамоа  «Сўғдиёна» яримҳимоячиси Жамшид Болтабоев билан ҳам шартнома имзолаган. 25 ёшли футболчи вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов билан учрашиб, келишувни имзолаган. 

Маълумот учун, Болтабоев ўтган мавсум Жиззах клуби билан Суперлигада 2-ўринни қўлга киритиб, Осиё майдонларида тўп суриш имкониятини қўлга киритган эди.

Аввалроқ, «Навбаҳор» Жокич, Тўхтасинов, Андреев ва Кенжабоев трансферларини эълон қилганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz