Қайднома

Қидирув

АПЛда янги қоида

АПЛда янги қоида

  02.01.2022 02:20
  0
  189
АПЛда янги қоида

Англия Премьер-лигаси молиявий фэйр-плей бўйича кичик инқилобга йўл қўйди. Раҳбарият ва клублар ҳомийлик шартномаларини тасдиқлаш бўйича янги тартибни қабул қилишди. Қуйидаги мақола мазкур янгилик ҳақида.

Ўзгаришлар маъноси қу­йидагича:

v Умумий нархи 1 миллион фунтдан ўтадиган ҳомийлик келишувлари Премьер-лига томонидан текширилади.

v Текширувдан мақсад: ҳомий клуб фаолиятига таъсир ўтказмаслигини аниқлаш. Мазкур ҳолатда қонуний алоқалар эмас, футбол клуби ва реклама берувчи ўртасидаги муносабатлар моҳияти баҳоланади.

v Агар АПЛ раҳбарияти транзакцияни таъсир ўтказувчи томон амалга оширганини аниқласа (ёки шундай ҳолат бўйича шубҳа туғилса), адолатли бозор нархини баҳолаш механизми ишга тушади. Мазкур ҳолатда келишув баҳоси оширилмагинини аниқлаш муҳим ҳисобланади.

v Текширув нафақат умуман клубни, балки ҳомийлик келишувлари ва муайян шахслар - йилига 1 млн. фунтдан кўпроқ оладиган мутасаддилар, мураббийлар, футболчиларга аталган мукофотларни ҳам қамраб олади.

v АПЛ клублари 2016 йилдан ҳозиргача амалга оширилган ҳар битта ҳомийлик шартномаси бўйича маълумотларни янги қоида бўйича текширувга тақдим этишлари лозим. Чемпионшипдан Премьер-лигага чиққан жамоалар сўнгги беш йилдаги ҳомийлик келишувлари бўйича маълумотларни топширишлари керак бўлади.

Янги тартибга қайси клубларни қарши чиқишганини олдиндан аниқлаш қийин эмас - «Ньюкасл» ва «Манчестер Сити». Ҳа-ҳа, «давлат томонидан назорат қилинадиган клублар» ҳақида банд айнан шу икки жамоага ишора қилмоқда.

The Times нашри хабарига кўра, «Ньюкасл» АПЛнинг қолган 19 клубига мурожаат этиб, судда янги қоидаларга қарши кураш бошлашини билдирган. Аммо Премьер-лиганинг ишончи комил: янгилик тўлиқ қонун тамойилларига мос ва «таъсир ўтказувчи томонлар»ни аниқлашнинг энг мақбул йўлига эга. Бу эса шарт­номалар нархини сунъий оширишни бартараф этишда асқотади.

Янги қоидаларнинг «Сити»га қандай таъсир ўтказиши қизиқ. Чунки УЕФА айнан ҳомийлик келишувлари нархининг клубга таъсир ўтказувчилар ва унга эгалик қилувчи компаниялар томонидан сун-ъий оширилгани сабаб Манчес­тер клубига эътироз билдирганди - дастлабки йилларда МФП муаммолари айни тарзда бартараф этилган. Лекин сўнгги мавсумларда «Манчес­тер Сити»га бу қоида бўйича эътирозлар бўлмади.

Умуман олганда, мазкур қоида энг кўп «Ньюкасл»га зарба беради - саудиялик шайхлар 2010 йиллардаги «Манчестер Сити»нинг йўлидан бора олишмайди. Бунга айнан Премьер-лигада жорий этилган янги тартиб йўл қўймайди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz