Янги мавсумга тайёргарлик борасида селекция жараёнини давом эттираётган "Нефтчи" футбол клуби навбатдаги трансферни амалга оширди. Жамоанинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатларидан келиб чиқиб, сербиялик тажрибали ҳимоячи Даниэль Стойкович билан шартнома имзоланди.
Маълумот ўрнида: Даниэль Стойкович 1990 йилда таваллуд топган. Фаолияти давомида Сербиянинг ОФК "Белград"," Радник", "Вождовац", Арманистоннинг" Алашкерт", Белоруссиянинг "Неман" ҳамда Қозоғистоннинг "Атирау" жамоаларида тўп сурган. "Нефтчи"га келишидан олдин" Атырау" таркибида ўйнаган футболчи 24та баҳсда майдонга тушиб, бир марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.
Маълумот учун, дунёга машҳур transfermarkt портали Даниэль Стойковични 300 минг еврога баҳолаган
***
«Жамоамизнинг собиқ ўйинчиси, бундан аввал «Сурхон» клуби таркибида сардор сифатида ҳаракатланган Ҳусниддин Ғофуров «Нефтчи» билан шартнома имзолади. Ҳимоячи янги мавсумдан яна Фарғона клуби шарафини ҳимоя қилади», - дейилади клуб хабарида.
Маълумот ўрнида, Хусниддин Ғофуров шу кунгача дастлаб «Нефтчи» (2016 - 2018), «Сурхон» (2019-2021) клубларда фаолият юритган. У ўтган мавсум «Сурхон» сафида 26 учрашувда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.
Шунингдек жамоа ярим ҳимоячи Дониёр Нарзуллаевни ўз сафига қўшиб олди. Фарғона клуби 26 ёшли «Насаф» тарбияланувчиси билан 1 йиллик шартнома имзолади.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда биринчи даврани «Металлург», иккинчи даврани «Насаф»да ўтказиб, 17та баҳсда майдонга тушган.
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20