Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Ёрдам учун жазо - «сариқ»

Ана, холос! Ёрдам учун жазо - «сариқ»

  03.01.2022 04:40
  0
  207
Ана, холос! Ёрдам учун жазо - «сариқ»

Замонавий футболда ҳакамлар футболчилар саломатлигига ўта эҳтиёткор муносабатда бўлишади, жароҳатнинг дастлабки аломатларини сезишлари ҳамоно шифокорларни чақиришади. Аммо Туркиянинг «Анкарагюжю» ҳамда «Кечиоренгюжю» жамоалари ўртасида кечган учрашувда бунинг акси кузатилди.

Гап шундаки, мезбонлар сафида тўп сурган футболчилардан бири Мехмет Учар жароҳат олиб, майдонга қулади ва кучли оғриқ сезаётганини кўрсатди. Шунда жамоа шифокори Ферит Шенайдин унга ёрдам беришга ошиқди. Бироқ учрашувни бошқариб борган ҳакам Эмре Каргин тиббиёт ходимининг йўлини тўсиб, унинг майдонга тушишига қўймаган, футболчи симуляция ишлатиб, вақтни чўзишга интилаётган деб ҳисоблаган. Натижада, шифокор у билан тортишди, ишини қилишига қўйиб беришини сўради ва... рўпарасида сариқ карточкани кўрди.

Шундан сўнг ҳакам шифокордан майдонни тарк этишини талаб қилди. Жароҳатланган футболчи эса ўша ҳолда ётаверди. Кўп ўтмай, у захирага олинди ва ўрнига бошқа ўйинчи майдонга тушди.

- Агар у менга қизил карточка кўрсатганда ҳам, шифокор сифатида майдонда қолардим. Афтидан, рефери бу қоидадан бехабар кўринади, - деди Шенайдин.

Чиндан ҳам, ҳакам тиббиёт ходимини четлата олмайди, бироқ Каргиннинг қарори мантиқан тўғри. Гап шундаки, шифокор фақат ҳакамнинг рухсатидан кейингина майдонга тушишга ҳақлидир.

Мазкур баҳсда «Анкарагюжю» 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашув Туркия Биринчи лигаси доирасида ўтказилганди.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz