Қашқадарё вилояти футбол ассоциацияси томонидан «Уч авлод учрашуви» деб номланган тадбир ташкил этилди. Якунланаётган 2021 йил вилоят футболи учун ютуқларга бой бўлди. Жойлардаги махсус футбол мактабларида камолга етаётган ёшлар миллионлар ўйини сир-асрорларини пухта эгаллламоқдалар. Улар турли ёшдаги вилоят, мамлакат чемпионатларида ҳурмат шоҳсупасининг юқори поғоналаридан ўрин олишяпти, авлодлар анъанасига содиқ қолиб, миллионлар ўйинида ижобий натижаларни қайд этишмоқда. Ёш, ўрта ҳамда кекса авлод вакилларининг ўзаро мулоқотида ушбу мавзуга батафсил тўхталиб ўтилди.
Кекса авлод вакилларидан Азиз Раҳматуллаев, Эркин Қиёмов, Мурод Мадаминов, Ўктам Тоғаев, Олим Исаев, Станислав Ильенколар вилоят футболининг шонли йиллари ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашган бўлсалар, ўрта авлод вакиллари - Муҳиддин Шодиев, Шоди Номозов, Асқар Бўронов, Зо-йир Тўрақулов, Одил Аҳмедов, Баҳодир Султоновлар ўз чиқишларида вилоят футболи имкониятлари, уни янада тараққий эттириш йўллари хусусида тўхталдилар. Кенжа авлод вакилларидан «Насаф» жамоаси бош мураббийи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, «2021 йилнинг энг яхши мураббийи» Рўзиқул Бердиев, Республикада хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Нурали Султонов, «Шўртан» (Ғузор) жамоаси бош мураббийи Асрор Алиқулов, республика тоифасидаги ҳакам Наим Қосимов, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телерадиоканали вилоятдаги махсус мухбири Баҳриддин Эсоновлар мустақиллик йилларидаги ёш футболчиларнинг интилиш, орзу-мақсадлари билан ўртоқлашдилар.
Тадбирга Абдураҳмон Юмангулов ижросидаги шўх, жозибали қўшиқлар ўзгача файз киритди. Вилоят футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Шуҳрат Эгамбердиев спортимиз фидойиларининг заҳматли меҳнатларини алоҳида қайд этиб, уларга эсдалик совғаларини топширди.
Ҳусан ТЕМИРОВ
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20