Қайднома

Қидирув

Нарх бўйича орқага ёхуд Элдор Шомуродовнинг нархи 2 млн. еврога арзонлашди?

Нарх бўйича орқага ёхуд Элдор Шомуродовнинг нархи 2 млн. еврога арзонлашди?

  05.01.2022 15:15
  0
  223
Нарх бўйича орқага ёхуд Элдор Шомуродовнинг нархи 2 млн. еврога арзонлашди?

Transfermarkt портали Италия «А» сериясида тўп сураётган футболчилар трансфер баҳосини ҳам янгилаб чиқди. Италия чемпионати вакиллари орасида нархи кескин кўтарилганлар футболчилар рўйхатида «Фиорентина» етакчиси Душан Влахович етакчи.
Сербиялик ҳужумчининг трансфер қийматига 20 миллион евро қўшилди (ҳозирги сумма - 70 миллион евро). «А» сериянинг трансфер баҳоси бўйича энг кўп йўқотган футболчиларига келсак, «Наполи» ҳужумчиси Лоренцо Инсенье -13 миллион евро (ҳозирги сумма - 35 миллион евро) билан 1-ўринда. Аввалги рейтингда энг қимматлашган футболчилар қаторига кирган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов (трансфер суммаси 7 миллиондан 14 миллион еврога кўтарилганди) бу сафар ҳуқуқи арзонлашганлар рўйхатида қайд этилди. У баҳо бўйича 2 «лимон» йўқотди. Айни пайт «Рома»даги легионеримизнинг трансфер суммаси 12 миллион еврога тенг. Умуман олганда, transfermarkt портали МДҲ ҳудудидан чиққан футболчиларнинг трансферидаги ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратди. Чунончи, Элдордан ташқари, арманистонлик Генрих Мхитарян («Рома»), россиялик Алексей Миранчук («Аталанта»), украиналик Виктор Коваленко («Специя») ва россиялик Александр Кокорин («Фиорентина») ҳам трансфер нархи бўйича пасайишди. Фақат «Аталанта»нинг 14та ўйинида 4та гол урган украиналик Руслан Малиновскийнинг баҳоси ўзгармади - 30 миллион евро.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz