«Пахтакор» жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов 2022 йилги мавсумни ОКМК клубида ўтказади. «15 йил давомида Ўзбекистон миллий жамоасида узлуксиз ўйнаган, 7 мавсум легионер сифатида Хитой Суперлигаси вакили «Чанчунь Ятай» жамоаси шарафини ҳимоя қилган, «Трактор», «Динамо» клубларида фаолият юритган, «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив» жамоалари билан Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубогида кўп карра ғолиб чиққан тажрибали ҳимоячи, 2022 йилдан эътиборан эркин агентга айланган Анзур Исмоилов ОКМК футбол клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади», - дейилади Олмалиқ клуби матбуот хизмати хабарида.
***
«Пахтакор» клуби Суперлига янги мавсуми олдидан ўз таркибини «Бунёдкор» ҳужумчиси билан кучайтирди. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Мираҳмадов эркин агент сифатида «Пахтакор» билан икки йиллик шартномага имзо чеккан.
Ҳозирга қадар у Суперлигада «Бунёдкор» ва «Обод» жамоалари сафида майдонга тушган. 79 беллашувда 20 гол муаллифига айланган.
Аввалроқ, Миржаҳон Мираҳмадовга «Навбаҳор» ва «Динамо» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.
Сўнгги 5 кун ичида «Бунёдкор»ни сўнгги 4 нафар футболчи тарк этди. Нурилло Тўхтасинов «Навбаҳор»га, Хуршид Ғиёсов ОКМК, Лутфулла Тўраев «Нефтчи» сафига ўтган эди.
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20