Қайднома

Қидирув

Жамшид Искандеров ва Егор Кримецлар ҳам "Навбаҳор"ни танлашди...

Жамшид Искандеров ва Егор Кримецлар ҳам "Навбаҳор"ни танлашди...

  05.01.2022 23:13
  0
  297
Жамшид Искандеров ва Егор Кримецлар ҳам

“Навбаҳор” таркиби кучайишда давом этмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан яна бири – маҳоратли ярим ҳимоячи Жамшид Искандеров “Навбаҳор” клуби билан шартнома имзолади ва у ҳам янги мавсумда жамоамиз сафида тўп тепади. Искандеровга “лочинлар” билан улкан муваффақиятларга эришишига тилак билдириб қоламиз. 

ЖАМШИД ИСКАНДЕРОВ

Туғилган санаси: 1993 йил 16 октябрь

Туғилган жойи: Урганч, Ўзбекистон

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Искандеров фаолияти давомида Самарқанднинг “Динамо” (2011; 2 ўйин), Тошкентнинг “Пахтакор” (2011-2018; 126 ўйин, 19 гол), Тошкентнинг “Локомотив” (2019; 26 ўйин 6 гол) клубларида ўйнаган. Шунингдек, маълум муддат Жанубий Кореянинг “Соннам” клубида фаолият юритди.

Ўзбекистон U-20 (2013; 5 ўйин 1 гол), U-23 (2014-2016; 7 ўйин 1 гол) термалари ҳамда миллий жамоамиз (2013-ҳ.в.; 23 ўйин 3 гол) сафида ўйнаган.

Шунингдек, асосан Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўйинлари билан мухлислар меҳрига сазовор бўлган тажрибали ҳимоячи Егор Кримец ҳам 2022 йилги мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилади. Биз ушбу футболчига “лочинлар” сафида омад ва муваффақият ёр бўлишини тилаб қоламиз.

ЕГОР КРИМЕЦ

Туғилган санаси: 1992 йил 27 январь

Туғилган жойи: Тошкент, Ўзбекистон

Амплуаси: ҳимоячи

2011 йилдан ҳозиргача “Пахтакор” жамоаси таркибида жами 93 марта майдонга тушиб, 12 та гол урган. 2013, 2016 ва 2017 йилларда Хитойнинг “Бэйцзин Гоань” клубида тўп тепиб, жами 46 та учрашувда рақиблар дарвозасини бир маротаба ишғол қилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 35 марта майдонга тушиб, 2 та гол урган.


Манба: pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz