Қайднома

Қидирув

Янги йил совғаси - мислсиз кайфият!

Янги йил совғаси - мислсиз кайфият!

  06.01.2022 07:37
  0
  228
Янги йил совғаси - мислсиз кайфият!

«МЮ»нинг португалиялик ҳимоячиси Диого Далот жамоага мухлислик қилувчи болакай орзусини рўёбга чиқарди. Янги йил байрамига ажойиб совға. Декабрь ойи бошида ўтказилган «МЮ» - «Арсенал» ўйинида меҳмон жамоа фанатлари майдонга тангалар улоқтиришганди. «Олд Траффорд»да меҳмон мухлисларга ажратилган трибуна ёнида ногиронларга мўлжалланган махсус сектор бор. «Танга ёмғири»дан айнан у ерда ўтирган мухлислардан бири жабр чеккан эди...

Оддий айтганда, майдонга улоқтирилган тангалардан бири Жорж исмли болакай кўзига текканди. Оқибатда уни зудлик билан шифохонага олиб боришга тўғри келди. «Ўғлимни биринчи марта «МЮ» ўйинига олиб тушгандим. Аммо стадиондан вақтлироқ чиқиб кетишга мажбур бўлдик, чунки «Арсенал» мухлислари томонидан улоқтирилган тангалардан бири айнан унга тегди. Жисмоний имконияти чекланган мухлислар секторига танга улоқтириш - «ажойиб мухлислик»! Нима, болалик орзулари шундай амалга ошадими? Махсус трибунадан жой олишда мутлақо хотиржам эдик. Чунки одатда у ерда болаларга ҳеч нарса хавф солмайди. Раҳмат, таътил ўрнига шифохонадамиз. Ўғлим энди ҳеч қачон стадионга боришни хоҳламаса керак», - дея ғазабини тўкиб солди Жоржнинг отаси «Твиттер»­даги саҳифасида кейинроқ.

Нафрат билан битилган ушбу «твит» тез орада бутун Англияга тарқалди. Хусусан, «МЮ» ҳимоячиси Диого Далот ҳам бунга бефарқ қарамади ва жабрдийда болакайни ўзига хос янги йил совғаси билан сийлашни лозим топди. Португалиялик футболчи аввало, Жорж учун меҳмон фанатлар трибунасидан анча узоқдан жой сотиб олди. Шунингдек, унга ўз футболкасини юборди. «Барчаси учун Диогога катта раҳмат. Ишончим комил, ўғлим ҳозир дунёдаги энг бахтли бола» - бу Жоржнинг отаси томонидан эътибор учун ёзилган миннатдорчилик хати. «Агар иккимиз ўйиндан бараварига роҳатланиш имкониятига эга бўлсак, хурсандлигим янада ошарди, - деб жавоб берди Далот бунга. - Умид қиламанки, сизлар бундай ёқимсиз ҳолатга бошқа тушмайсизлар. Биз албатта, кўришамиз. Сизларни стадионда кутаман». Ҳа, Далот Янги йил байрами баҳона қалби ўксик болакайга мисл­сиз кайфият тортиқ этди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz