Қайднома

Қидирув

Роналду «МЮ»дан кетади (?)!...

Роналду «МЮ»дан кетади (?)!...

  08.01.2022 08:08
  0
  275
Роналду «МЮ»дан кетади (?)!...

Ҳужумчи Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши мумкин, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Юқоридаги манба берган хабарга кўра, Роналду жамоанинг кейинги бош мураббийдан қониқмаса, мавсум охирида «қизил иблислар»ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Шунингдек, ҳужумчи Рангникнинг клуб бош мураббийлигида қолишига қарши эканлиги қайд этилган. Эслатиб ўтамиз, «МЮ» ноябрь ойида Рангникни вақтинчалик бош мураббий этиб тайинлаган эди. У мавсумнинг қолган қисмида жамоани бошқаради. Роналду жорий АПЛда 16та ўйин ўтказиб, 8та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 5та учрашувида 6та гол урди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz