Қайднома

Қидирув

«Сити» «бозор»да жиддий қатнашмоқчи...

«Сити» «бозор»да жиддий қатнашмоқчи...

  08.01.2022 09:16
  0
  181
«Сити» «бозор»да жиддий қатнашмоқчи...

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячи Маттиас Сванберг трансфери борасида «Болонья» билан алоқага чиқди. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда. Футболчининг трансфери катта эҳтимол билан шу ёзда амалга ошади.

Трансфермаркт 23 ёшли футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда Сванберг 20та ўйин ўтказиб, 3та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди. Олдинроқ Сванберг хизматларига Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

«Сити» шунингдек, «Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Валверденинг трансфери устида ишламоқда. Бу ҳақда Испаниянинг El Nacional нашри хабар бермоқда. Футболчининг хизматларидан шаҳарликлар бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи қизиқмоқда. Трансфермаркт 23 ёшли уругвайлик футболчини 65 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда футболчи 20та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.

El Nacional нашрининг яна бир хабарига кўра, «Барселона» ярим ҳимоячиси Гави фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин. Футболчининг шартномасида товон пули 41,75 миллион фунтни ташкил қилади. Агар ярим ҳимоячиниг ўзи клубини ўзгартирмоқчи бўлса, «Сити» бу суммани тўлашга тайёр. Маълумот учун, Гави 2015 йилдан бери «Барселона»нинг турли ёшдаги жамоаларида ҳаракат қилмоқда. 2020 йил сентябрь ойида у «кўк-анорранглилар» билан биринчи профессионал шартномасини имзолади. 2021/22 йилги мавсумда у барча турнирларда 22та ўйинда қатнашиб, 1та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz