Қайднома

Қидирув

Эрон ва Ироқ клублари лицензиядан маҳрум этилгач, «Насаф»нинг ОЧЛ плей-оффидаги рақиби ўзгарди

Эрон ва Ироқ клублари лицензиядан маҳрум этилгач, «Насаф»нинг ОЧЛ плей-оффидаги рақиби ўзгарди

  07.01.2022 22:02
  0
  359
Эрон ва Ироқ клублари лицензиядан маҳрум этилгач, «Насаф»нинг ОЧЛ плей-оффидаги рақиби ўзгарди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) 2022 йилги Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган клубларнинг якуний таркибини эълон қилди, деб ёзади футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Telegram’даги каналида. 

Осиё Футбол Конфедерацияси 2022 йилги Осиё Чемпионлар лигаси иштирокчи жамоалари якуний рўйхатини эълон қилди. 

ОФК Эроннинг икки клуби - «Истиқлол» ва «Персеполис» лицензиядан маҳрум этилганини тасдиқлади. Жамоалар ўтган йил ОФК талабларини бажара олмаганди. Натижада, бу йил Эрондан ОЧЛда фақат икки клуб иштирок эта оладиган бўлди. Шунингдек, лицензия берилмагани сабабли Ироқ ва Ливан мамлакатлари плей-оффдаги ўрнидан мосуво қилинди.

Форс клублари лицензияси бекор бўлгач, «Насаф» жамоасининг якуний плей-офф босқичидаги потенциал рақиби Қатарнинг «Ал-Ғарафа» клуби ОЧЛ гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлди. Бу эса Қарши клубига икки эмас, битта плей-офф баҳси орқали ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш имкониятини яратди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари гуруҳ босқичига чиқиш учун Бирлашган Араб Амирликларининг «Банияс» клуби билан баҳс олиб боради. Бир ўйиндан иборат баҳс 15 март куни БААда ўтади. 

Амирликлардаги ғалаба Қашқадарё клубига ОЧЛ йўлланмасини тақдим этиш билан бирга Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига ОФК кубоги гуруҳ босқичи йўлланмасини тақдим этиши мумкин. Акс ҳолда Қарши клуби кетма-кет иккинчи йил ОФК кубогида, «Сўғдиёна» эса Осиё майдонларисиз қолади.

Маълумот учун, «Пахтакор» Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони сифатида ОЧЛ-2022 гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олади.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz